Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

Ватан келажаги – ёшлар қўлида

17.11.2018

Бутунжаҳон талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашининг «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси остида Андижон туманида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.


“Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим”

17.11.2018

17 ноябрь - “Бутунжаҳон талабалар куни” муносабати билан вилоятимизда “Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим” шиори остида талабалар ҳафталиги ташкил этилди. Мазкур ҳафталикда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида турли хил давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва кўрик-танловлар ўтказилди.


«УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИ - ЭНГ ДОЛЗАРБ МУАММО»

16.11.2018

Андижон шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.




«ОЙНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ» ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

14.11.2018

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ҳуқуқ хизматчилари орасидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Шунга кўра, эндиликда  жамоаси орасидан мунтазам равишда ойнинг энг яхши ходими аниқланиб, рағбатлантириб борилади.

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ

14.11.2018

Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида вилоятимиз тиббиёт ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди. Унга тизимда меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар таклиф этилдилар.


«БУРГУТЛАР» СУПЕРЛИГАДА!

14.11.2018

Кеча Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида Ўзбекистон футбол чемпионатининг пролигасида тўп сураётган вилоятимизнинг асосий жамоаси Фарғонанинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобидамайдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. «Андижон» очколар сонини 63 тага етказиб, муддатидан аввал суперлигада ўйнаш имконини берувчи йўлланмани нақд қилиб қўйди.

Президент фармони билан 2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

13.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 12 ноябрь куни «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ КАМ ОЙЛИККА ИШЛАЙДИГАНЛАР ОЙЛИГИ ОШИРИЛАДИ

01.11.2018

Ўзбекистонда энг кам ойлик олиб ишлайдиган шахсларнинг ойлиги ҳам оширилади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилган.

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ МАҲАЛЛАМИЗГА!

31.10.2018 Адирликлар бағрида янги ташкил этилган Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ерда барпо этилаётган инфратузилма объектлари, ҳовли-жойлар кун сайин ўзгача чирой касб этяпти. Амалга оширлаётган ишларни кузатар экансиз, "инсоннинг қўли гул" деган нақл қанчалар тўғри эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.

ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛИБ, ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

30.10.2018

Андижон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактаби қўшни Қирғизистон Республикасининг Қорасув тумани Хабибулло Тожиматов номидаги 80-ўрта мактаби жамоаси билан дўстлик ришталарини боғлаган. Жорий йилнинг апрель ойида Андижонга ташриф буюрган меҳмонлар мактабда олиб борилаётган ишлар билан танишиб қайтган эдилар. Май ойида Қорасув туманидаги мактабларда ўқитиш жараёнлари ўрганилди.


 
 
Жами мурожаатлар: 1327 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 235 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 62
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг