Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИ ЭНДИ ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ КАСБ ЭТАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИ ЭНДИ ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ КАСБ ЭТАДИ

2021 йил 26 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси»ги қарорига мувофиқ институт клиникасини қайта таъмирлаш ишлари бошланди.



Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов клиника ходимлари ва қурувчилар билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таништирди. Клиника янги ва замонавий кўриниш касб этиши, энг сўнгги тиббий жиҳозлар билан таъминланиши борасида батафсил тушунтириб ўтди.



Қарорга кўра, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик шахс бўлмаган филиаллар ташкил этилади:



- академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;

- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;

- Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;

- Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;

- Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.

Яхши ният ва эзгу мақсадлар билан бошланаётган иш аввалида Қуръон тиловатлар ўқилди, чиройли тилаклар билдирилди.



Бир йил муддат ичида янгидан бунёд этилаётган институт клиникаси келгусида нафақат Андижон вилояти аҳолисига, балки бутун водий аҳлига тиббий хизмат кўрсатади. Юртдошларимиз мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун пойтахтга ёки чет элга бормай, мазкур клиникада даво топадилар.



Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати


Киритилган вақти: 04/12/2021 15:02 Кўрилганлиги: 1886
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 128
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг