Бош саҳифа / Янгиликлар / “Андижон текстиль технопарк”
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Андижон текстиль технопарк”


Хўжаобод туманида “Андижон текстиль технопарк” бунёд этилмоқда





Мамлакатамизда аграр ва текстиль соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳаракатларнинг натижадорлиги эса бевосида малакали мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ. Хўжаобод туманида Андижон қишлоқ хўжалиги ва аграр технологиялар институти қошида “Андижон текстиль технопарк” қурилмоқда.



Лойиҳа қиймати 1,6 миллион АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу технопаркдаги агро кластер, тўқимачилик ва трикотаж технологиялари, электромеханика ва автоматлаштириш, текстил саноатида бошқарув ва маркетинг факультетларида соҳанинг етук мутахассислари тайёрланади. Амалиёт жараёнларига Туркия ва Хиндистон давлатидан мутахассис-ходимлар жалб этилади.

Шунингдек, мода дизайни, маркетинг, текстиль саноатида IT йўналишларини қамраб олувчи ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатади. Бу эса вилоятимизда текстилm соҳасини юқори босқичга олиб чиқиш, саноатга етакчи ходимларни етказиб бериш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали маҳсулотлар сифатини Европа стандарти даражасига олиб чиқиш ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятини беради.

Умумий майдони 1 гектарни ташкил этувчи ушбу технопаркда 150 нафар ишчи ўрни ҳам яратилади.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 07/01/2021 14:14 Кўрилганлиги: 217
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 121
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг