Бош саҳифа / Янгиликлар / Чемпионлар Наврўз сайлида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Чемпионлар Наврўз сайлида

Андижонлик спортчилар яна жаҳон чемпионатига чиқдилар. Спортнинг якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда Олимпия чемпионлари Р. Нуридинов, Ҳ. Дўсматовларнинг 652 нафар издошлари таҳсил оладилар. Ушбу масканнинг ёш спортчиларидан бўлган Иқболжон Холдоров ҳамда Жасур Латиповлар Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида бокс бўйича 2 –ўринни эгаллаб кумуш медали соҳиби бўлдилар. Ушбу чемпионатда қатнашган ўзбекистонлик 6 нафар иштирокчининг тенг ярми 3 нафари андижонликлар эканлиги фахрлидир.



Стол тенниси усталари ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Жумладан, Ҳуснора Иминова, Абдулазиз Анорбоевлар 2016-2017 йилларда Латвия давлатининг Рига шаҳрида ўтказилган халқаро очиқ турнирда 1 ва 3-ўринларни эгаллади. Қутбилло Тешабоев эса Қозоғистон очиқ чемпионатининг 1-ўрин ғолиби сифатида Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Андижон шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган мактаб–интернатининг 2003 ва 2005 йилда туғилган ёш футболчилари Қозоғистонда ўтказилган футбол бўйича халқаро мусобақада 1- ўринни, Сочидаги Кубань кубогида 3-ўринни эгалладилар.

Бугунги барча чемпионларимиз Боғи Бобурда юртдошларимизга яна бир ўз маҳоратларини намойиш этишди. Уларнинг чиқишларини мухлислар қарсаклар билан олқишлаб турдилар.



Охирги ўзгариш: 18/06/2018 09:32 Кўрилганлиги: 3557
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 137
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг