Бош саҳифа / Янгиликлар / Эркни севган эл ўғли
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Эркни севган эл ўғли

Чўлпон... Бу – эрксевар миллатнинг ғурури бўлиб қолган, мангуликка дохил инсоннинг ўчмас номидир. Мана 119 йил бўлибдики, ҳуррият куйчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон асарлари қўллардан тушмайди.

Ўзбек адабиётини дунёга танитган романлари, достон ва шеърлари қайта-қайта нашрдан чиқарилиб, ўқувчиларга тақдим этилади. Андижонда боғ ва кўчалар унинг номи билан аталади. Ўз халқини ҳур ва озод кўришни истаган шоир ҳайкали виқор тўкиб турибди.

Кеча андижонлик адабиёт ва санъат ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари Андижон шаҳридаги шоир ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

– Бу йил Чўлпон хиёбони барпо этилиб, ҳайкални қибла томонга қаратиб қўйилиши ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди, – деди шоирнинг қариндошлари номидан сўз олган Ҳотамжон Мирзахўжаев. – Бу ер халқнинг сайргоҳига айланди.

Шундан сўнг Андижон давлат университетида адабий-бадиий анжуман ўтказилди. Унда сўз олган АДУ проректори А. Ҳамроқулов, профессор Д. +уронов, шоирлар Хуршидабону, Наби Жалолиддин ва бошқалар забардаст ёзувчи ҳаёти, ижоди ҳақида қизиқарли маълумотлар бердилар. «Академнашр» нашриётида чоп этилган Чўлпон асарларининг тўрт жилдли тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Чўлпон жамғармаси қошида ташкил этилган «Эъзоз» ансамбли иштирокчилари томонидан мусиқали дастур намойиш этилди.

М. Отамирзаева.

Манба: auz.uz

Охирги ўзгариш: 22/12/2016 16:48 Кўрилганлиги: 572
 
Жами мурожаатлар: 1223 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 210 (17%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг