Бош саҳифа / Янгиликлар / ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ИЖРО
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ИЖРО

Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи З.Қосимова, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Б.Назиров, худуд депутатлари Ф.Мирзаев, Р.Худойбердиев ҳамда масъул мутасаддилар билан биргаликда, фуқароларнинг  муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш ва амалий кўмак бериш мақсадида 4-сектор ҳудуди ўрамидаги Кампирровот  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар учун қабул ўтказдилар.

 Қабул давомида фуқаролар томонидан таълим, тиббиёт, ёшлар бандлиги, коммунал соҳа (сув, газ, электр, йўл қурилиш), банк кредити, ҳуқуқий ҳамда аҳоли бандлиги каби йўналишларидаги мурожаатлари тингланиб, билдирилган мурожаатлар орасидаги ичимлик сув, газ ҳамда электр тармоқларига оид мурожаатлар шу жойининг ўзида бартараф этилиб амалий ишлар бошланди.Қолган мурожаатлар эса муддат талаб этилишини инобатга олинган ҳолда, алоқадор ташкилотларга ижросини тезроқ ва аниқ муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма  ва топшириқлар берилди.

Киритилган вақти: 02/08/2021 09:36 Кўрилганлиги: 2109
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг