Бош саҳифа / Янгиликлар / Мева-сабзавот экспорти ҳажми ортмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мева-сабзавот экспорти ҳажми ортмоқда

Жорий йилда Хўжаобод туманида қиймати 81,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 43,1 минг тонна мева-сабзавот


маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган





Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мева-сабзавот етиштириш ҳамда уни экспорт қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш ва янада юқори босқичга кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Айни кунларда туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари пахта ва дон етиштириш билан чекланиб қолмасдан, буғдойдан бўшаган майдонларда сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сотиш билан ҳам шуғулланмоқда. Бу ички бозорни сархил ва сифатли сабзавот маҳсулотлари билан тўлдириш, қолаверса, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш имконини кенгайтирмоқда.

Жорий йил пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида туман фермер ва деҳқонлари хорижий компаниялар билан ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 15 миллион 524 минг АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоладилар.

Етиштирилган мева, узум ва сабзавот маҳсулотлари экспорта туманда ташкил этилган "Узум шароб эксперт", "Навигули агро экспорт", "Хўжаобод агрофирма" масъулияти чекланган жамиятлари, "М. Мадиёров агросаноат" агрофирмаси ҳамда маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи қатор корхоналар томонидан тизимли равишда амалга оширилмоқда.

– Жамиятимиз мева-сабзавот етказиб бериш бўйича биргина Қозоғистон Республикасидаги "RUS Compani" компанияси билан 200 минг АҚШ доллари миқдорида шартнома имзолаган, – дейди "Хўжаобод агрофирма" масъулияти чекланган жамияти директори Исроилжон Ураимов. – Айни пайтда маҳсулот экспорт килиш қизғин бормоқда.

Тумандаги "Навигул" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасида суткасига 100 тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш имкониятига эга янги линия ишга туширилди. Энди тайёрланаётган сифатли маҳсулотлар нафақат мамлакатимиз бозорларига, балки қўшни давлатларга ҳам юборилади. Ҳозир экспорт ҳажмини ошириш учун хорижий шериклар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

– Жорий йилда ғалладан бўшаган 2 минг 91 гектар майдонга сабзавот, картошка, кунгабоқар, дуккакли ва полиз экинлари экилди, – дейди туман хокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими бошлиғи Азизулло Нишонов. – Фермер ва деҳқонлар билан 207 та шартнома имзоланди. Келишувга кўра, белгиланган муддатларда 5 минг 531 тонна мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилади.

Сиғими минг тонналик совутгичли омборда маҳсулотни асл ҳолича сақлаб, қиш ва баҳорда ички ҳамда ташқи бозорга сифатли етказиб бериш учун барча имкониятлар яратилди.



Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4544
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 145
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг