Бош саҳифа / Янгиликлар / ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ

Болажонларга қувонч улашилди



Янги йил байрамининг ўзига хос шукуҳи бор. Айниқса «Президент арчаси» тадбирининг таровати болажонлар билан янада завқли. Зеро, бунда бахтиёр болаликнинг таърифларга сиғмас авжи намоён. Мазкур тадбир тантаналари ҳар йилгидан ёрқин ва эсда қоларли ташкил этилди.



Байрамона безатилган кошонада Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Арчасининг меҳмони бўлишди.



Кичкинтойларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги йил билан қутлар экан, юртимизда ёш авлод учун яратилаётган шароитлар ҳамда вилоятимизда таълим, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда эришилаётган ютуқларга алоҳида тўхталди.



Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари байрамга янада жозиба бағишлади. Куй-қўшиқлар янгради.



Ватан, Истиқлол, Янги йил, бахтли болалик мадҳи оҳанглар, рақсларда намоён бўлди. Тантана сўнгида мамлакатимиз Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди ва совғалари топширилди.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 30/12/2020 20:01 Кўрилганлиги: 2011
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 99
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг