Бош саҳифа / Янгиликлар / Қарс икки қўлдан чиқади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қарс икки қўлдан чиқади

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

 

Избоскан туманидаги Тўрткўл қишлоғининг Гузар маҳалласи вилоятимизда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири. Маҳаллада аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, кишиларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш борасида муайян ишлар амалга ошириляпти. Бироқ, мазкур маҳаллада ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас.

Вилоят раҳбарининг ташрифи аҳоли вакиллари учун айни муддао бўлди. Юзма-юз мулоқот давомида гузарликлар ўзларини қизиқтираётган масалалар ҳамда саволлар юзасидан тўлақонли жавоб олишга эришдилар.

-Икки йил аввал бўлиб ўтган йиғилишда, - деди ёш тадбиркор Музаффар Турғунов, – вилоят ҳокими эзгу ниятларимни қўллаб-қувватлаб, моддий ва маънавий кўмак берганди. Натижада гулчилик борасидаги ишларим юришиб кетди, оилавий даромадим ортди, янги иш ўринлари яратилди, ҳаётим тубдан ўзгарди. Бугунги мулоқотдан руҳланиб, тадбиркорликни янада кучайтиришга аҳд қилдим. Биз каби қишлоқ тадбиркорлари давлатимиз, Президентимизнинг доимий ғамхўрлиги остида эканлигидан кўнглим ғурурга тўлди.

Ш. Абдураҳмонов уч соатга яқин давом этган бевосита мулоқот давомида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги, қолаверса аҳолини электр энергияси, тоза ичимлик суви, суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди ва бу борадаги сўровларга тегишли фактлар ва ҳаётий мисоллар асосида жавоб қайтарди. У маҳалла аҳлини томорқадан унумли фойдаланишга, тадбиркорлик билан шуғулланишга чақириб, бунинг учун қандай ёрдам керак бўлса, кўмак беришга шай эканлигини билдирди. Паррандачилик, асаларичилик, чорвачилик, қуёнчиликни ривожлантириш, иссиқхоналарда лимон ва бошқа цитрус меваларни етиштиришнинг порлоқ истиқболлари тўғрисида сўзлади, тегишли тушунчалар, мутасаддиларга кўрсатмалар берди. «Халқимиз таъбири билан айтганда «Қарс икки қўлдан чиқади», -деди у, - Ҳамжиҳат бўлсак, биргалашиб ҳаракат қилсак, муаммоларга ўрин қолмайди, сизу бизни ўйлантираётган масалалар ижобий якун топади. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ».

  

Шерматобод қишлоқ врачлик пунктининг ҳамшираси Маликахон Тожимуродова бевосита мулоқотдан қониқиш ҳосил қилгани юз-кўзларидан ва сўзларидан сезилиб турарди:

- Битта оиланинг ўзида бир олам ташвиш бор. Унинг ечимини топгунча хонадон эгаларининг боши қотади. Уч миллион аҳоли яшайдиган Андижонимизнинг шунча юмушларидан ошиниб, биз билан мулоқотга вақт топиб келганига, дарду ҳасратларимизни тинглаб, ўз ўрнида ечимини ҳал қилгани учун вилоятимиз ҳокимига минг бор ташаккур айтаман!

Шерматобод қишлоқ врачлик пунктининг ҳамшираси Маликахон Тожимуродова ушбу мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганини айтаркан, қувончини яширолмай деди:

- Битта оиланинг ўзида бир олам ташвиш бор. Унинг ечимини топгунча хонадон эгаларини боши қотади. Уч миллион аҳоли яшайдиган Андижонимизнинг шунча юмушларидан ошиниб, биз билан мулоқотга вақт топиб келганига, дарду ҳасратларимизни тинглаб, ўз ўрнида ечимини ҳал қилгани учун вилоятимиз ҳокимига минг бор ташаккур айтаман!

Шу куни маҳалладошлар мулоқотдан кўнгиллари тўлган ҳолда, қувонч билан уйларига қайтишди. Бунга асос етарли эди: сўровларига биноан маҳалланинг кўчалари тўла асфальт қилинадиган, эҳтиёжмандлар янги уй олувчилар рўйхатига киритиладиган, кимдир ишли, яна бири тадбиркорлик билан шуғулланиши учун ҳеч бир муаммосиз банкдан имтиёзли кредит оладиган бўлди – хуллас ҳеч ким ноумид қайтмади.

  

«Одамларнинг ғамини емоқ, ўзимга тилаган роҳат-фароғатдан афзалроқдир», - деган эди Соҳибқирон Амир Темур. Адолатпарвар, элпарвар бобокалонимизнинг пурмаъно сўзлари бугунги кунимизга ҳам уйқаш бўлаётгани кўнгилга қувонч бағишлайди.


Аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вилоят прокурори М. Эгамбердиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Д. Бобожонов ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Ҳалимжон Тоҳиров.

Рустамжон Эшонов олган суратлар.







Охирги ўзгариш: 22/12/2016 16:48 Кўрилганлиги: 589
 
Жами мурожаатлар: 1227 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 214 (17%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг