Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

#Сайлов

Сайлов округлари тузилгани эълон қилинди



МСКнинг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилди.

1-Қорақалпоғистон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, сайловчилар сони - 1 158 966 нафар;

2-Андижон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 187-уй, 

сайловчилар сони – 1 966 648 нафар;

3-Бухоро сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уй, сайловчилар сони – 1 225 991 нафар;

4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши биноси, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 169-уй, сайловчилар сони – 822 745 нафар;

5-Навоий сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 8-даҳа, сайловчилар сони – 663 785 нафар;

6-Наманган сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Наманган вилоят Маданият маркази биноси, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-уй, сайловчилар сони – 1 761 586 нафар;

7-Самарқанд сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй, сайловчилар сони – 2 376 413 нафар;

8-Сирдарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Товар хом-ашё биржаси вилоят филиалининг маъмурий биноси, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 30-уй, сайловчилар сони – 525 947 нафар;

9-Сурхондарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Термиз давлат университети Ахборот-ресурс маркази биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 42-уй, сайловчилар сони – 1 592 259 нафар;

10-Тошкент вилоят сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1 уй, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар;

11-Фарғона сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй. сайловчилар сони – 2 394 633 нафар;

12-Хоразм сайлов округи Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Урганч шаҳри, Пахлавон Махмуд кўчаси, 59/1-уй, сайловчилар сони – 1 228 943 нафар;

13-Қашқадарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй, сайловчилар сони – 2 008 384 нафар;

14-Тошкент шаҳар сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти” биноси, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1Г-уй, сайловчилар сони – 1 662 604 нафар.


Киритилган вақти: 10/08/2021 17:04 Кўрилганлиги: 410
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 103
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг