Бош саҳифа / Янгиликлар / Улуғнор туманига янги ҳоким тайинланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Улуғнор туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳокимлигида халқ депупутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси сенатор, Андижон вилояти ҳокими  Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич ва кенгаш аъзолари  иштирок этдилар. Кенгаш йиғилишида Дониёр Тўйчиевич Махсудов Улуғнор тумани ҳоким этиб тайинланди.

Дониёр Махсудов шу вақтгача Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани  ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Дониёр Махсудов 1976 йил 11 апрелда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган, 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи. Таъкидлаб ўтиш керак Махсудов бунгача 1990 йилдан 2011 йилгача Улуғнор туманида турли лавозимларда меҳнат қилиб келган. 2011 йилдан буён Булоқбоши туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

 


Охирги ўзгариш: 28/12/2017 12:39 Кўрилганлиги: 4416
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 109
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг