Махсус имкониятлар
 
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Буюк Британия-Ўзбекистон

Буюк Британиянинг ЎзбекистондагиЭлчисининг ўринбосари Фиона Макстон 2017 йил 17 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Тасдиқланган ташриф дастурига кўра 2017 йил 17 февраль куни соат  06:45да Элчи ўринбосари ва унга ҳамроҳлик қилувчи вакил Андижон Ҳалқаро Аэропортида кутиб олиниб, “Богишамол” мехмонхонасига жойлаштирилди.

Дастурнинг биринчи ташрифига мувофиқ, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги Департамент бошлиғи Б.Хамраев билан учрашув бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Департамент бошлиғи Б.Хамраев ўз нутқида Ўзбек-Буюк-британия дипломатик муносабатлар, икки давлат ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг  ривожлангани ва бундан вилоятимизда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Элчи томонидан самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини  билдириб, Андижон вилоятига ташрифи давомида мехмонхона ва шаҳар худудида яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо берди.

Қабул давомида элчи ва элчихона вакили томонидан Б.Хамраевга дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Учрашув якунида Буюк-Британия элчисига Андижон вилояти хокимлиги томонидан тайёрланган эсталик совғалар топширилиб, элчи ва Б.Хамраевлар ўтказилган самимий қабул учун ўз миннадорчиликларини билдириб хайрлашдилар.

Дастурнинг иккинчи ташрифи бўйича: 17 апрель соат 11:30-13:00да вилоят Савдо саноат палатасида 20 нафар тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Республика савдо саноат палатаси вакили Р.Бекжонов вилоят Савдо саноат палатаси раҳбари маслаҳатчиси С.Юсупов ва “Вилоят Бизнес маркази” директори Ш.Ғаниевлар иштирок этдилар.

Шу билан бирга элчи ўринбосари иштирок этган маҳаллий тадбиркорларга Буюк-Британияда тадбиркорлик фаолияти, ва бу йўналишда қабул қилинган қонун бўйича маълумотлар билан таништирди.

Дастурнинг учинчи ташриф бўйича  17 февраль соат 14:30-16:30 да Булоқбоши туманидаги Ўзбек-Буюк Британия “Fan tekstile” қўшма корхонасига ташриф буюришди ва корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Элчи ўринбосари ва унга хамрохлик қилувчи вакил “Богишамол” мехмонхонасига кузатиб қўйилди.

Меҳмонларни 18 февраль куни 08:40 да Андижон Халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб кетиш учун кузатиб қўйилди.


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:02 Кўрилганлиги: 273
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг