Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари

Қуйидагилар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятларни бартараф етиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларини муҳофаза қилиш, шунингдек, тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарини камайтириш соҳасида тегишли тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги, “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”ги, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар масалаларига таалуқли қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқ, директива ва фармойишлари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқ, директива, ёъриқнома ва кўрсатмалари, вазир биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғининг буйруқнома, директива ва фармойишларининг талаблари ижросини таъминлаш;

вилоят ФВДТ ҳудудий қуйи тизимини ташкил етиш ва фаолиятини таъминлаш;

вилоят ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли юзага келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф еишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

         Ўбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликни ташкил етиш;

         фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф етиш даврида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг ҳаракатларини бошқариш;

         авария, ҳалокат, табиий офатлар, епидемия, епизоотия ва епифитотиялар хавфи юзага келганда ҳамда ҳарбий ҳаракатлар даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий ва маънавий бойликларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларнинг бажарилишини режалаштириш ва назорат қилиш;

         фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолининг биринчи навбатдаги ҳаёт таъминоти тадбирларини режалаштириш;

аҳолини, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг мансабдор шахслари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил етиш;

бошқарманинг ва бошқарма томонидан тузиладиган фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг сафарбарлик ва жанговар тайёргарлигини ташкил етиш;

тинчлик ва ҳарбий даврда ҳалокат, табиий офат ва авариялар содир бўлганда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф етиш масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқани ҳамда ахборот алмашинувини амалга ошириш;

бошқарманинг сафарбарлик ва жанговар тайёргарлиги бўйича режаларини ишлаб чиқиш;

фуқаро муҳофазасининг заҳираси, сафарбарлик захираси техникалари ва воситаларини жамлаш, сақлаш ва янгилашни ташкил етиш ҳамда уларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

ҳимоя иншоотларининг сақланиши устидан назоратни амалга ошириш;

мулкчилик шаклидан ва идоравий буйсинувидан қатъий назар, барча иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларни бартараф етиш, фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини назорат қилувчи органлар ишини ташкил етиш;

объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат експертизасидан ўтказишда фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича талабларга риоя етилишини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок етиш;

бошқарма моддий таъминот базасини оқилона ташкил етиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тадирларини амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф етиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида корхона, ташкилот ва муассасаларга кўрсатмалар беради;

бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар иқтисодиёт объектларидан зарурий маълумотларни белгиланган тартибда талаб қилади ва олади;

вилоят ҳудудидаги иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш, аҳоли ҳаёти ва фаолиятини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ёъналиши бўйича ўқув машқлари ва машғулотларини ташкиллаштиради ҳамда ўтказади;

ишлаб чиқариш ва потенсиал хавфли объектларни, ҳудудларни давлат експертизасидан ўтказиш учун мутахассисларни жалб етади;

фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаракатдаги бошқарув пункти, алоқа ва хабар бериш, техник бошқарув тизимларини яратишда қатнашади ҳамда доимий шай ҳолда сақлайди;

фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолини ва фуқаро муҳофазаси раҳбарияти таркибини ўз вақтида хабардор қилишни ташкил етади;

тегишли маъмурий ҳудудларнинг фуқаро муҳофазаси режаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш режаларини ишлаб чиқади;

фуқаро муҳофазаси бошлиғига тегишли қарорлар қабул қилиш учун фуқаро муҳофазаси бўйича тегишли буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун зарур бўлган моддий техника базасини яратишни ташкил етади, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга мўлжалланган куч ва воситаларнинг доимий тайёр ҳолда бўлишини назорат қилади;

фуқаро муҳофазаси соҳасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан режаларни ишлаб чиқишда фуқаро муҳофазаси хизматларига услубий ёрдам кўрсатади;

фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоотларини ижарага олиш бўйича шартномаларни келишади;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф етиш учун мўлжалланган молиявий, озиқ-овқат, тиббий ва моддий-техника захираларини яратиш ва улардан фойдаланишда иштирок етади;

содир бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва юқори турувчи бошқарув органларга тақдим етади;

жавобгарлик ҳудудида фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш, уларнинг оқибатларини бартарф етиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича йиллик асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқади;

бошқарув органлари, фуқаро муҳофазаси тузилмалари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи - хизматчиларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ва ўқитишни ташкил етади;

ФВБ ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари билан командирлик ва махсус тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказилишини ташкил етади;

фавқулодда вазиятлар бошқармасининг харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

ФВБ юридик шахс бўлиб, ўз муҳрига, банкдаги ҳисоб рақамига ва реквизитли бланкига ега;

ҳарбий ҳизматчиларни лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан амалга оширилади;

ҳарбий хизматчи бўлмаган туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари бошлиқлари лавозимларига туман ва шаҳарлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади.


Киритилган вақти: 05/05/2016 21:00 Кўрилганлиги: 5707
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 107
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг