Президент илгари сурган бешта ташаббуснинг учинчи йўналиши — аҳоли ва ёшларни компютер технологиялари ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланишга ўргатиш ишлари давом эттирилмоқда. 15 май куни Андижон шаҳрида ҳам Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи М.А.Рахмоновнинг хабар қилишича Асака тумани худудида жойлашган Ахтачи темир йўл бекатида бахтсиз ходиса юз берган. Натижада “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Қўқон” локоматив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Б.Д. воқеа жойида вафот этган.