Togri.uz сайтида эълон қилинган "Президент маслаҳатчиси ҳам Андижонда кўчани асфальт қилдиролмади" сарлавҳали хабардан сўнг Асака туманидаги Ниёзботир маҳалласида жойлашган намунавий уйлар кўчасида 3-cентябр кунидан бошлаб “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Андижон филиали томонидан асфальт ётқизиш ишлари бошланди.
Аслида 1 октябрь куни асфальт ётқизиш ишлари бошланиши режалаштирилган эди, лекин 1 октябрь куни республиканинг барча ҳудудларидаги каби Андижонда ҳам ёмғирли кун бўлди. 2 октябрь куни асфальт ётқизилувчи ер майдони ҳали тўла қуриб улгурмаган эди. Агар ер намлигида иш бошланса, бир ҳафтага бормасдан ётқизилган асфальт ёрилиб кетиб,иш сифатсиз бўлиб қолар эди. Шу важдан, МФЙ ўрамида жойлашган ушбу ҳудудда 3 октябрдан иш бошланди. Дастлаб махсус техника кўчаларни яна бир бор текислади ва асфальт ётқизиш учун тайёрлади. 3 октябрнинг ўзида намунавий уйлар кўчасига 110 тонна асфальт етказилиб келинган.
Режага кўра, намунавий уйлар жойлашган 980 метр кўча 11 октябрга қадар тўла асфальтланиб тугатилади “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Андижон филиали асфальтлаш ишларини якунига етказганидан сўнг Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Togri.uz сайти ўқувчиларига ўз ҳисоботини беради.
www.andijan.uz