Версия для печати     Скачать (pdf)

ТАШРИФ

ЎШ ШАҲРИ ДEЛEГАЦИЯСИ АНДИЖОНДА



Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистон  Республикасига қилган давлат ташрифи барча соҳада ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқди. Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Презезиденти Шавкат Мирзиёев ўзбек ва қирғиз халқларининг фаровонлигини таъминлаш бош мақсад эканлигини таъкидлади. Бу эса икки давлатнинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қиляпти.

19 март куни Ўш шаҳри вице-мери Замир Юсупов бошчилигида 9 нафар вакиллардан иборат делегация Андижон вилоятида бўлдилар. Уларни Хўжаобод тумани «Дўстлик» чегара ўтказиш постида Андижон вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Б. Хамраев ҳамда бошқа масъуллар кутиб олдилар.

Делегация аъзолари ўртасидаги музокараларда асосан ҳар икки давлат ҳокимияти органларининг ўзаро алоқаларини, инвестицион, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим, туризм, спорт, aрхитектура-қурилиш, IT технология ва давлат хизматларини рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Ҳамкорлик доирасида қишлоқ хўжалиги, саноат ва фармацевтика маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш, савдо уйлари, саноат зоналари ва чегараолди ҳудудларда савдо-бозорларини очиш, иккала томонга ҳам бепул кўргазма павильонларини тақдим этиш каби устувор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Aндижон вилояти ва Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида тўқимачилик маҳсулотларининг ярмаркаларини ўтказишга келишилди. Қатор истиқболли инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилиши ҳамда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг жорий ҳолати билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жараёнда иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Дата добавления: 19/03/2021 18:18 Просмотров: 785
 
Всего обращений: 1376 (100%)
Рассмотрено: 1092 (79%)
Рассматриваются: 284 (21%)

Оцените сайт

Нашли ошибку в тексте?
 
 
Пользователей на сайте
Зарегистрированных: 1
Гостей: 110
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст