Главная / Янгиликлар / "Президент маслаҳатчиси ҳам Андижонда кўчани асфальт қилдиролмади" сарлавҳали хабар юзасидан
  Версия для печати     Скачать (pdf)

"Президент маслаҳатчиси ҳам Андижонда кўчани асфальт қилдиролмади" сарлавҳали хабар юзасидан

Togri.uz сайтида эълон қилинган "Президент маслаҳатчиси ҳам Андижонда кўчани асфальт қилдиролмади" сарлавҳали хабардан сўнг Асака туманидаги Ниёзботир маҳалласида жойлашган намунавий уйлар  кўчасида 3-cентябр кунидан бошлаб “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Андижон филиали томонидан асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Аслида 1 октябрь  куни асфальт ётқизиш ишлари бошланиши режалаштирилган эди, лекин  1 октябрь куни республиканинг барча ҳудудларидаги каби Андижонда ҳам ёмғирли кун бўлди. 2 октябрь куни  асфальт ётқизилувчи ер майдони ҳали тўла қуриб улгурмаган эди. Агар ер намлигида иш бошланса, бир ҳафтага бормасдан ётқизилган асфальт ёрилиб кетиб,иш сифатсиз бўлиб қолар эди. Шу важдан, МФЙ ўрамида жойлашган ушбу ҳудудда  3 октябрдан иш бошланди. Дастлаб махсус техника кўчаларни яна бир бор текислади ва асфальт ётқизиш учун тайёрлади. 3 октябрнинг   ўзида  намунавий уйлар кўчасига 110 тонна асфальт етказилиб келинган.

Режага  кўра, намунавий уйлар жойлашган 980 метр кўча 11 октябрга қадар тўла асфальтланиб тугатилади “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Андижон филиали асфальтлаш ишларини  якунига етказганидан  сўнг Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати  Togri.uz  сайти ўқувчиларига ўз ҳисоботини беради.


www.andijan.uz

------------
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
Instagram: instagram.com/andpressa
Twitter: twitter.com/andpressa
YouTobe: youtube.com/channel/UChcw2UqB1h9nwPjVHNSEnsA

Последнее редактирование: 04/10/2019 22:29 Просмотров: 810
 
Всего обращений: 1376 (100%)
Рассмотрено: 1092 (79%)
Рассматриваются: 284 (21%)

Оцените сайт

Нашли ошибку в тексте?
 
 
Пользователей на сайте
Зарегистрированных: 1
Гостей: 102
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст