Махсус имкониятлар
 
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Туризм

ТУРИЗМ


БОБУР МИЛЛИЙ БОҒИМАЖМУАСИ – “БОҒИБОБУР” Андижон шаҳрининг жанубий-шарқида, марказдан 8 км узоқликда. 1993 йилда давлат арбоби, моҳир саркарда ва атоқли шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг 510 йиллиги муносабати билан бунёд этилган. Бобур жамоатчилик фонди, Бобурийлар тарихи ва Жаҳон маданияти музейи, Андижон шаҳрсозлик музейи, обсерватория ва миллий парк, кўплаб дам олиш масканлари жойлашган. Умумий майдони 300 га

 

АНДИЖОНЛИКЛАРГА ҲОС БЎЛГАН МЕХМОНДЎСТЛИК РАМЗИ СИФАТИДА 2007 ЙИЛИ ТЕМИР ЙЎЛ ШОҲБЕКАТИ РЎПАРАСИДА БУНЁД ЭТИЛГАН БОБУР МАЙДОНИ

 

МЕХМОНҲОНА, РЕСТОРАН, КОНФЕРЕНТС-ЗАЛ КАБИ ЗАМОНАВИЙ ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА БЎЛГАН 2011 ЙИЛИ ИШГА ТУШГАН "ҲАМКОР БИЗНЕС МАРКАЗИ" 


Манзили: Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 53 уй

 

ВИЛОЯТНИНГ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ЎТАДИГАН АМФИТЕАТР САҲНИ

 

БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА БЎЛГАН 2008 ЙИЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН ТЎРТ ЮЛДУЗЛИ “ВЕЛЛА ЭЛЕГАНТ” МЕҲМОНҲОНАСИ

Манзили: Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 40 “а” - уй

 

БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МУСИҚАЛИ ДРАМА ВА КОМЕДИЯ ТЕАТРИ БИНОСИ

(1960 йилда қурилган, 2007 йилда қайта таъмирланган)

 

ҲАМИША ГАВЖУМ ВА ҚУЛАЙ “ЕЛИТА” МЕХМОНҲОНАСИ. 2003 ЙИЛИ ИШ БОШЛАГАН
Манзили: Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 13 “а”- уй

 

ПОНСОД МАСЖИДИ. Шаҳрихон шаҳрида жойлашган. Андижон шаҳридан 27 км узоқликда ХIХ аср бошларида қурилган. Масжид, намозҳона ва минорадан иборат. Масжид шарқона усулда безатилган.

 

Асака Автомобил заводи - “ГМ УЗБЕКИCТАН” Андижон шаҳридан 20 км. узоқликда жойлашган. Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан 1996 йил 19 июндан очилган. 1996 йил 25 мартдан “Дамас”, июл ойдан бошлаб “Тико” ва “Нехиа” автомобилларини ишлаб чиқарила бошланган. Бугунги кунда завод “ГМ -Узбекистан” ёпиқ аксионерлик жамияти деб юритилади. Хозирда заводда “Нехиа”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк”, “Каптива”, “Епиcа” ва “Лаcетти” каби энгил автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Мамлакатимиздан ташқари хорижга эхпорт қилинмоқда.

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ. Андижон шаҳрининг Эски шаҳар қисмида жойлашган. Фарғона водийсидаги бой тарихга эга бўлган илмий - маърифий маскан. 1934 йилда ташкил этилган. Музей хазинасидан ўлка тарихи ва табиатини акс эттирувчи 68 мингдан зиёд археологик, нимузматика ва этнография ёдгорликлари, ноёб арҳив ҳужжатлари, қолёзма асарлар, фотоматериаллар ва бошқа музей ашёлари, коллексиялари жой олган.

 

ЖОМЪЕ - меъморий мажмуаси (мадраса, минора ва хонақоҳ) 1885-1892 йилларда хаканлик Муҳаммадалибой (Мамталибой) томонидан қурилган. Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида жойлашган. 1902 йилдаги Андижон зилзиласида омон қолган ноёб меъморий ёдгорлик. Мадрасада ХIХ асрнинг охири - ХХ аср бошларида мударрислар, имом ва фикршунослар таёрланган. 1974 йилда таъмирланиб, давлат муҳофазасига олинган. Хозирда Андижон вилояти адабиёт ва санъат музейи жойлашган

 

ҚАЛЪА МАЖМУАСИ. Андижон шаҳрида жойлашган. Чор Россияси қўшинлариннг ҳарбий истеҳкоми сифатида 1880-1881 йилларда қурилган. 1980 йилда таъмирланган. Ҳозирда бу ерда Андижон вилояти адабиёт ва санъат музейининг қўлёзмалар бўлими фаолият олиб бормоқда

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИ. Андижон шаҳри марказида жойлашган. 1934 йилда ташкил этилган. 1997-2000 йилларда боғ бутунлай қайта қурилиб, кўкаламзорлаштирилган. Бугунги кунда вилоят меҳнаткашлари ва меҳмонларнинг севимли дам олиш масканларидан бири саналади.

БУРГУТ ҲАЙКАЛИ. Андижонликларга хос шижоат, мардлик тимсоли сифатида 1933 йили шаҳарлик усталар томонидан меҳнаткашларга совға тариқасида  бунёд этилган. Андижон ёшлари ва меҳмонларнинг севимли дам олиш маскани  -  Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ичида жойлашган. 2000 йилда қайта таъмирланган. Унга уйғунлаштирилиб қурилган “Амфитеатр”да байрам тантаналари ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

“ПЛАЗА” МЕҲМОНХОНАСИ. Кейинги йилларда жаҳон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган меҳмонхоналардан бири - 2009 йилда қурилган

ЎЗИГА ХОС МЕЪМОРИЙ ЕЧИМГА ЭГА БЎЛГАН 2011 ЙИЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН “АФРОСИЁБ” МЕҲМОНХОНАСИ


Манзили: Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси   4-уй

ДЕВОНАБОЙ ЖОЪМЕ МАСЖИДИ. ХIХ асрнинг охирида қурилган. Андижон шаҳрининг Эски шаҳар қисмида жойлашган. Масжиднинг кириш қисми гумбазсимон бўлиб, қўш томонида миноралар кўтарилган. Минора ва масжид пештоқлари шарқона безаклар билан безатилган

Шаҳрихон пичоқчилик растаси

Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши туфайли 2011 йилда собиқ Комил Яшин кўчаси негизида қайта қурилган, замонавий шаҳарсозликнинг ёрқин кўринишларидан бири бўлган“ЎЗБЕКИСТОН” КЎЧАСИ.   Узунлиги 1.7 км. Андижон шаҳри марказида жойлашган. 2011 йил 21 майда “Ободлик кўнгилдан бошланади” фестивали доирасида тантанали равишда очилган.

МИНГТЕПА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ. Марҳамат шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган. Андижон шаҳри марказидан   38 км узоқликда жойлашган. Мил.ав. III-I  асрларда Эрши – Мингтепа Довон (Фарғона) давлатининг энг йирик шаҳарларидан бири саналган. Хитой ёзма манбаларида тилга олинган “Буюк ипак йўли”да жойлашган. Ҳунармандчилиги, деҳқончилиги ва “самовий тулпорлари” билан дунёга машҳур бўлган. Мингтепа кўҳна шаҳар харобаси макети

ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ МАҚБАРАСИ. Жалақудуқ тумани Пахтакор қишлоғида жойлашган. Андижон шаҳридан 28  км. узоқликда. 715 йилда янги сайланган халифа Сулаймонга бўйсунишдан бош тортганлиги учун исён кўтарган лашкарлар томонидан ўлдирилган араб саркардаси қутайба ибн Муслим Боҳилий дафн этилган. Тарихчи Наршахий унинг қабри қўйилган қабристонни “Мозорбува” номи билан тилга олган.

ФОЗИЛМОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ. Хонобод шаҳри Фозилмон ота қишлоғида жойлашган. Андижон шаҳар марказидан 72 км. узоқликда.  Диний уламо Сайид Фозилмон Деҳлавий дафн этилган. Шифобахш булоғи мавжуд. Зиёратгоҳ сифатида машҳур.

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИ. 1978 йилда ташкил этилган. Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги Амир Темур кўчасида жойлашган. Андижон шаҳар марказидан  70 км. узоқликда. Анъанавий “Андижон баҳори” фестивали ва Сойиб Хўжаев хотирасига бағишланган кулгу ва аския кечаси ўтказиладиган севимли маскан.

“БИБИ СЕШАНБА” ЗИЁРАТГОҲИ. Қўрғонтепа тумани Султонобод қишлоғида жойлашган. Андижон шаҳар марказидан 60 км узоқликда. Муқаддас қадамжой, “Кўкбулоқ”, “Қизбулоқ” каби шифобахш булоқлари мавжуд.

“УЧ БУЛОҚ” ЗИЁРАТГОҲИ. Балиқчи тумани марказида жойлашган. Андижон шаҳри марказидан 50 км узоқликда.

ШАРҚОНА ТАОМЛАРГА БОЙ “ИСТАМБУЛ ЛАЗЗАТ” КАФЕСИ

ШИНАМ ОВҚАТЛАНИШ ЖОЙЛАРИДАН БИРИ “КАРАМЕЛ” КАФЕСИ

ЎЗБЕК ВА ЕВРОПА ТАОМЛАРИ “МЎЖИЗА” ДА ҲАР ВАҚТ ТОПИЛАДИ

“УЗ-АНТАЛИЯ” КАФЕСИ КЕЧАЮ КУНДУЗ ХЎРАНДАЛАР ХИЗМАТИГА ШАЙ

 


Охирги ўзгариш: 27/02/2017 09:14 Кўрилганлиги: 2285
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг