Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Балиқчи тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Балиқчи тумани

БАЛИҚЧИ ТУМАНИ

Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. 1926 й. 29 сентябрда ташкил этилган. Наманган вилоятининг Норин тумани ва Андижон вилоятининг Избоскан, Шахрихон, Олтинкўл, Бўз, Улуғнор туманлари билан чегарадош. Майдони 0,34 минг км2. Ахолиси 150,8 минг киши. Балиқчи туманида 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Алимбек, Балиқчи, Бўстон, Гулистон, Охунбобоев, Сиза, Хўжаобод, Эски Хаққулобод, Ўрмонбек) бор. Маркази — Балиқчи қишлоғи.
Табиати: Туман худуди текисликлардан иборат. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники  26 даража. Йилига ўртача 195 -210 мм ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман худудидан Ўорадарё, Мазғилсой, Чинободсой ва Катта Андижон канали оқиб ўтади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ, ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича учрайди. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар; руслар, татарлар, тожиклар, уйғурлар ва бошқа миллат вакиллари яшайди. 1 км2 га 446 киши тўғри келади.


БАЛИҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ҳокими: Бектемиров Ўткирбек Ўктамович

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 323-10-57  Факс: 0 (374) 323-10-20
Манзил: 170300, Балиқчи тумани, Балиқчи шоҳ кўчаси, 100 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

ЭХАТ: baliqchi@exat.uz //  E-mail: baliqchi@andijan.uz

Мурожаатлар учун: 0 (374) 323-10-04 //  ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 323-22-11





Охирги ўзгариш: 16/03/2017 17:09 Кўрилганлиги: 5004
 
Жами мурожаатлар: 1225 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 212 (17%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг