Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар

Шаҳар ва туманлар

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа тумани

Андижон шаҳри

АНДИЖОН ШАҲАР ҲАҚИДА

Ўзбекистоннинг йирик индустриал шахарларидан бири. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Шахар Фарғона водийсининг шарқида, Андижонсой ёқасида, денгиз сатхидан 450 метр баландликда жойлашган. Июлнинг ўртача харорати 27-28, январники – 3 даража. Ахолиси 363,0 минг киши, майдони 74 кв. км. Шахарда 74 та махалла мавжуд. Андижон шахри шимолий ғарбдан Олтинкўл тумани, шимол ва жанубий-шарқдан Андижон тумани билан чегарадош. 
Андижон республиканинг шарқий нуқтасида дехқончилик ривожланган ва шахарсозлик маданиятининг ўзига хос «Фарғона водийси илк сивилизацияси» маконлари занжирида жойлашган. Андижоннинг тарихини ўрганиш ишлари бошланганига 100 йилдан зиёд бўлди. Турли даврларда А.К.Писарчик, В.И.Козенкова, Б.Абдулғозиева, С.Жалилов, Дадабоевлар шахарда тарихий-этнографик ва археологик қазишмалар олиб бордилар. Шахардаги мунтазам археологик тадқиқотлар ўтган асрнинг 80-йилларида Фанлар Академияси Археология институти ходимлари томонидан олиб борилди. Андижоннинг таркибий- худудий жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар 1893 йилги топографик харитада учрайди. Унда шахар дахалари, масжидлар, мозорлар, кўчалар харитага туширилган.Ўадимшунослар Андижон шахрининг тарихий қисмига кирувчи Чордона, Сарвонтепа, Яккатепа,Ўўштепа, Арк ичи, Шахристонкаби нуқталарда археологик тадқиқотлар олиб бордилар.Кейинги йилларда олиб борилган археологик кузатув ва қазишмаларАндижонда милоддан аввалги ВИ-ИВ асрларга оид топилмаларнинг аниқланиши бўлди. Андижоннинг энг қадимги тарихи билан боғлиқ ёдгорлик ва маданий қатламлар шахарнинг жанубий-ғарбий ёки марказий қисмида – Сарвонтепа ва унинг яқинидаги худуддан  аниқланди. Ер сатхидан қарийб 4 метр қуйида қалинлиги 1 метрга борадиган, бундан 2400-2600 йилларга тўғри келадиган археологик комплекс аниқланди. 2007 йилги қазишмалар натижасидаги хулосаларга кўра бу комплекс бир неча гектар майдонда тарқалган. Албатта, Ўрта Осиё шароитида дехқончилик билан машғул бўлган ахоли сув яқинида ўрнашган, хаёт кечирган, катта ва кичик маконлар бунёд этган. Андижон хам бундан мустасно эмас. Академик А.Р.Мухаммаджоновнинг фикрига кўра, «Андижон» атамасининг келиб чиқиши сув – оби-хаёт билан боғланган. Яъни, Андижон топоними келиб чиқиши жихатидан турк-мўғул атамаси бўлиб, «сой (сув) бўйидаги (ёқасидаги) макон» маъносини беради. Бу атаманинг келиб чиқиши хам бежиз эмас. Бу қайсидир маънода Андижоннинг қадимги асосини сой(дарё) яқинида жойлашганига далил бўлади. ХИИИ асрнинг биринчи чорагида Андижон Фарғона вилоятининг пойтахти бўлган. Бобур Мирзонинг ёзишича, Мовароуннахрда Андижон арки ўз катталиги жихатидан Самарқанд ва Кешдан кейингиси хисобланарди. Шу даврда Андижоннинг ўз пул зарбхонаси хам фаолият кўрсатган. Демак, Андижон Ўрта Осиёнинг илк дехқончилик пайдо бўлган ва шахарсозлик маданиятининг дастлабки кўринишлари шаклланган ўчоқларидан бирида жойлашган. Бу худудда илк шахар Далварзин (мил.авв. ИХ-ВИИ асрлар) ва архаик шахар Эйлатон (милоддан аввалги ВИ-ИИИ асрлар) харобалари қайд этилган. Ўзининг геополитик жойлашувига кўра Андижон Бақтрия, Сўғд, Чоч каби тарихий ўлкаларни Хитой (Шарқий Туркистон) билан савдо, иқтисодий ва маданий алоқаларида ўзига хос кўприк вазифасини бажарган.



Хонобод шаҳри

ХОНОБОД ШАҲАР ҲАҚИДА

(1972-1991 йилларда Советобод) Андижон вилоятидаги шахар бўлиб, Қорадарёнинг ўнг сохилида, вилоятнинг шарқида жойлашган. Вилоят марказидан 80 км. Майдони 0,02 минг кв. км. Ахолиси 36,6  минг киши. 1 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 11 та махалла мавжуд.
Қўқон хонлиги даврида бу худуд “Бешкапа” деб юритилган. Махаллий ривоятга кўра, Қўқон хонлари Хонобод атрофидаги тўқайзорларга келиб шикор уюштириб, дам олишни хуш кўрганлар. Шу боис бу худуд ободонлаштирилган. 1969 йил Қорадарёда Андижон сув омбори қурилишининг бошланиши билан Хонобод ахолиси кўпайган.


Андижон тумани

АНДИЖОН ТУМАНИ
 
Андижон шахрининг марказий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Жалақудуқ, Хўжаобод, Асака, Олтинкўл, Балиқчи, Избоскан ва Пахтаобод туманлари билан чегарадош. Майдони 0,4 минг кв. км. Ахолиси 198,4 минг киши. Андижон туманида 1 та шахарча ва 9 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўтақора, Ёрбоши, Кунжи, Найман, Орол, Оқёр, Хакан, Хартум, Харабек) бор. Маркази Куйганёр шахарчаси. 
Табиати: Андижон тумани релефи пасттекксилик, қир ва адирлардан иборат. Шимолий-шарқида Андижон-Отчопар, Тешиктош адирлари ва Харабек, Бўтақора, Ёрбоши қирлари мавжуд. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 27,3, январники минус 3 даража. Вегетация даври 160-180 кун. Йилига ўртача 225 мм. ёғин тушади. 
Туманнинг шимолий ва шимолий-шарқидан Қорадарё, Андижонсой оқиб ўтади. Совуқбулоқ булоғи, Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона канали, Қуйи Улуғнор канали, Куйганёр насос станцияси, Кўтарма насос станцияси, Чинобод, Асака ташламалари бор. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ, қолган ерларда бўз тупроқ. Бахорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади. Ёввойи хайвонлар кам учрайди. Судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор. Ахолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари хам бор, 1 кв.км.га 533 киши тўғри келади.

Асака тумани

АСАКА ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятидаги туман. Вилоятнинг марказий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил қилинган (1962 йил 24 декабрда Мархамат тумани билан бирлаштирилган, 1970 йил 7 декабрда қайта тузилган). Андижон вилоятининг Шахрихон, Мархамат, Андижон, Хўжаобод туманлари ва Фарғона вилоятининг Ўува тумани билан чегарадош. Майдони 0,26 минг км2. Ахолиси 191,5 минг киши. Асака туманида 1 шахар (Асака) ва 8 қишлоқ фуқаролар йиғини (Зарбдор, Илғор, Кужган, Мустахкам, Ниёзботир, Ўзбекистон, Қадим, Қоратепа) бор.

 


Балиқчи тумани

БАЛИҚЧИ ТУМАНИ

Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. 1926 й. 29 сентябрда ташкил этилган. Наманган вилоятининг Норин тумани ва Андижон вилоятининг Избоскан, Шахрихон, Олтинкўл, Бўз, Улуғнор туманлари билан чегарадош. Майдони 0,34 минг км2. Ахолиси 150,8 минг киши. Балиқчи туманида 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Алимбек, Балиқчи, Бўстон, Гулистон, Охунбобоев, Сиза, Хўжаобод, Эски Хаққулобод, Ўрмонбек) бор. Маркази — Балиқчи қишлоғи.
Табиати: Туман худуди текисликлардан иборат. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники  26 даража. Йилига ўртача 195 -210 мм ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман худудидан Ўорадарё, Мазғилсой, Чинободсой ва Катта Андижон канали оқиб ўтади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ, ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича учрайди. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар; руслар, татарлар, тожиклар, уйғурлар ва бошқа миллат вакиллари яшайди. 1 км2 га 446 киши тўғри келади.


Булоқбоши тумани

БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятидаги туман. Вилоятнингжанубида жойлашган. 1992 й. 3 апрелда ташкил этилган. Булоқбоши тумани шимол ва шарқда Андижон ва Хўжаобод туманлари, ғарбда Асака ва Мархамат туманлари, жануб ва жанубий-ғарбда Ўирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Аравон тумани билан чегарадош. Майдони 0,2 минг км2. Ахолиси110 минг киши. Булоқбоши туманида 1 шахарча (Андижон), 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Булоқбоши, Найман, Ширмонбулоқ, Мояриқ, Кулла) бор. Маркази — Булоқбоши қишлоғи.
Табиати: Туман худуди тоғ ва тоғ олди текисликларидан иборат. Иклими кескин континентал. Январнинг ўртача хароратиминус 3,5 даража, июлники 26 даража. Йилига 180—190 мм ёғин тушади. Вегетация даври 230 кун. Туман худудидан Жанубий Фарғона канали, Аравонсой оқиб ўтади. Текисликлар бўз, қўнғир тупроклар, адирлар қумтош, мергел, лёсс ва чақиртошлар билан қопланган. Ёввойи ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ. ялпиз, қамиш, бангидевона, янтоқ, отқулоқ, юлғун, ажриқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпичан, кўзтикан ўсади. Эчкемар, қашқалдоқ, тошбақа, жайрон, тулки, илон, калтакесак, типратикан; қушлардан каклик, бедана, лайлак, ёввойи ўрдак, сўфитўрғай, сассиқпопишак, қарға, зағизғон, майна, бойўғли, бургут ва бошқалар яшайди.
Ахолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек қирғиз, қозоқ, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 км2 га 582 киши тўғри келади.




Бўз тумани

БЎЗ ТУМАНИ

Андижон вилоятидаги туман. 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шахрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Бўз тумани шимол, шимолий-ғарбда вилоятнинг Улуғнор тумани, шимолда Балиқчи тумани, шарқда Шахрихон тумани, жанубий-ғарбда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани, жанубда Охунбобоев тумани, жанубий шарқда Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,20 минг км2. Ахолиси 54 мингдан зиёд киши. Бўз туманида 1 шахарча (Бўз) ва 3 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Манноп Жалолов, Ховос, Холдевонбек) бор. Маркази – Бўз шахарчаси. 
Табиати: Бўз туманининг ер юзаси денгиз сатхидан 500 м баланликдаги тексиликдан иборат. Туман худудининг ғарбий қисмида кўчма қум тепалари кўп. Тепаликлар орасидаги пастлик жойларда баъзан ботқоқликлар учрайди. Туман худуди 3 массивга бўлинган: 
1)Шарқий Ёзёвон массиви, 
2) Катта Фарғона канали массиви,
3) Улуғнор массиви. 
Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати 0 даржаданминус 4 даражагача, июлники 24-28 даража. Йилига 200-300 мм ёғин тушади. Вегетация даври 210-220 кун. Туман хўжаликлари Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали ва Шахрихонсойдан суғорилади. Ер ости сувлари юзада (баъзи жойларда 30-60 см) бўлганидан шўр ерлар кўп, қаттиқ арзиқлар (ганчсимон тупроқли ерлар) бор. Ўзлаштирилмаган ерларда шўрлар ер бетига чиқиб ётади. Айрим жойларда ботқоқликлар вужудга келган. Тупроқ таркиби қумлоқ, ярим қумлоқ ва қумсиз, чиринди миқдори 1,3-1,7 %. Шўрланмаган жойларда 0,04-0,6 сулфат ва хлорид кислота тузлари, шўрланган ерларда эса 1-1.2 % дан 3 % гача хар хил тузлар бор. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, ажриқ, курмак, ғумай, қамиш, юлғун ва бошқалар ўсади. Ёввоий хайвонлардан тулки, хар хил илонлар, сувсар, сув хавзаларида балиқлар яшайди. 


Жалақудуқ тумани

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Хўжаобод тумани билан бирлаштирилган. 1973 йил 12 апрелда қайтта тузилди). Туман вилоятнинг Қўрғонтепа, Хўжаобод, Андижон туманлари хамда Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,37минг кв. км. Ахолиси 146,5 минг киши. Жалақудуқ туманида 1 та шахар (Охунбобоев), 1 та шахарча (Жанубий Оламушук), 8 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Абдуллабий, Бештол, Ёрқишлоқ, Жалақудуқ, Колхозқишлоқ, Ойим, Тешиктош, Қатортол) бор. Маркази – Охунбобоев  шахри. Жалақудуқ ва унга ёндош қишлоқлар ўрамида ёғингарчилик кўпроқ бўлганлигидан у ерлар илгари қамишзор, тўқайзор бўлган. Туман номи “желе” ёки “желак” сўзидан келиб чиққан деган ривоятлар бор: ўтмишда махаллий ахоли зовур, булоқ ва қудуқларга жела ташлаб балиқ овлаган экан. Жела қўйиладиган қудуқлар аста-секин “желақудуқ” деб аталадиган бўлганмиш. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “жалақудуқ” ёки “жалолқудуқ” шаклида қишлоқ, сўнгра туманга ном бўлиб қолган дейилади. 
Табиати: Жалақудуқ тумани вилоятнинг шимолий-шарқида жойлашган.  Релефи пасттеккислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 27, январники минус 3 даража. Вегетация даври 160-180 кун. Йилига ўртача 250 мм ёғин тушади. Туман худудидан Андижонсой (3,5 км), Шахрихонсой, Савай каналлари, Ўорадарё оқиб ўтади. Туман ерлари оч тусли ўтлоқи бўз тупроқдан иборат. Адирларда эфемер ўсимликлар, экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км га 397 киши тўғри келади. Жалақудуқ тумани худудида 11 та археологик тепалик, 5 та меъморий ёдгорлик сақланиб қолган. Далварзин тепа, Қоратепа, Эшонота ва Қиличмозор тепаликлари энг қадмий археологик ёдгорликлар, Тошмасжид эса миллий меъморлик намунасидир. Фарғоналиклар 8 аср бошида Фарғона водийсига бостириб келган Қутайба ибн Муслим бошлилигидаги араб қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Қутайба янги сайланган халифа Сулаймонга бўйсунишдан бош тортганлиги учун хос аскарлари томонидан 715 йилди хозирги Жалақудуқ тумани худудида ўлдирилган. Тарихчи Наршахийнинг ёзишича, Қутайбанинг қабри Кох қишлоғида. Бу қишлоқ ёнидаги қабристон “Работи сарханг” (хозирги “Мозорбува”) деб аталади. 


Избоскан тумани

ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятининг шимолида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Андижон вилоятининг Пахтаобод, Андижон, Балиқчи, Олтинкўл туманлари, Наманган вилояти, Ўирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,28 минг км2. Ахолиси 186,2 минг киши. Избоскан туманида 1 шахар (Пойтуг) ва 9 қишлоқ фуқаролари йиғини(Избоскан, Намуна, Шерматобод, Эркин, Яккатут, Янги-замон, Янгиқишлоқ, Ўртоқлар, Ўизил Юлдуз) бор. Маркази — Пойтуг шахар. 
Табиати: Избоскан тумани релефи асосан пасттекислик бўлиб, жанубий-ғарбгатомон пасайиб боради. Шимолий қисми Майлисой адирларидан иборат. Иқлими мўътадил. Июлнинг ўртача харорати 27 даража, январники минус 3 даража. Вегетация даври 240-255 кун. Йилига ўртача 300-500 мм ёғин тушади. Туман худудидан Катта Фарғона канали, Ўорадарё, Майлисой, Тентаксой оқиб ўтади. Асосан, бўз тупроқ, тўқ ва оч тусли ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан юлғун, қамиш, янтоқ, шўра ва бошқалар ўсади. Ёввойи хайвонлардан чиябўри, тулки, бўри, тўнғиз, ёввойи эчки, кемирувчилардан сув каламуши, қушлардан кабутар, тустовуқ, ўрдак, ғоз, лайлак, каклик, бедана, қорабовур, бургут, бойўғли, қалдирғоч, чумчуқ, булбул, зоғча, қарға, хакка ва бошқалар яшайди. Ахолисининг аксар қисми ўзбеклар (99,7%). 1 км2 га ўртача 670 киши тўғри келади.


Мархамат тумани

МАРХАМАТ ТУМАНИ ҲАҚИДА 

Вилоятнинг жанубий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1963 йилда Мархамат тумани ёндош туман билан бирлаштирилиб, туман маркази Мархамат туманидаги Русское село поселкасига кўчирилган. 1965 йил 15 февралда туман номи ўзгартирилиб, маркази хозирги Асака шахрига кўчирилган. 1970 йил 7 декабрда Мархамат тумани билан қайта ташкил этилган. Мархамат тумани шимолда вилоятнинг Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари, шарқ ва жанубда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятнинг Аравон тумани, ғарбда Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,32 минг кв.км. Ахолиси, 133,4 минг киши. Мархамат туманида 1 та шахар (Мархамат), 1 та шахарча (Полвонтош), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мархамат, Қорабағиш, Шукурмерган, Қорақўрғон, Кўтарма) бор. Маркази – Мархамат шахри. Табиати: Туманнинг шимол ва шимолий-шарқи текислик, қолган қисми тоғ этаклари ва ён бағирларидан иборат. Олай тизмасининг этакларидаги тоғлар, Улуғтоғ (баландлиги 1,5 минг метр), Туямўйин адирлари (920 м) биргаликда Ойим-Мархамат-Хўжаобод ботиғини ташкил этади. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,1, январники минус 2,9 даража. Йилига ўртача 218 — 320 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220 кун. Кўпроқ шарқий шамоллар эсади. Вақтинча шамоллар жанубий-ғарбдан эсади. Туман худудидан Ўорадарёнинг қуйи ирмоқлари: Шахрихонсой, Жанубий Фарғона ва Каркидон каналлари оқиб ўтади. Туман ерлари Жанубий Фарғорна канали ва Аравонсойдан суғорилади. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ, адирлар арзиқ, этаклари ўтлоқи бўз, ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, шўра ва бошоқлилар, эфемер ва эфемероидлар, сой бўйларида ва ер ости сувлари юзароқ жойларида тол, терак, турли хил буталар ўсади. Ёввойи хайвонлардан тулки, бўри, чиябўри, қуён яшайди. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс, уйғур, қозоқ, украин ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 437 киши тўғри келади.

Олтинкўл тумани

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ҲАҚИДА

Андижон вилоятидаги туман. 1939 йилда ташкил этилиб, 1963 йилда Андижон туманига қўшилган. 1978 йилдаэса қайтадан ташкил қилинган. Андижон, Асака, Шахрихон ва Балиқчи туманлари билан чегарадош. Майдони 0,21 минг км2. Ахолиси 134,5 минг киши. Олтинкўл туманида 8 қишлоқ фуқаролар йиғини (Жалабек, Кўмакай, Маслахат, Олтинкўл, Оразий, Охунбобоев, Сувюлдуз, Ўўштепасарой) бор. Маркази — Олтинкўлкишлоги. 
Табиати: Олтинкўл тумани релефи пасттекислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати25—28°, январники минус 5 – 7 даража атрофида. Айрим холларда ёз ойларида харорат 42—43 даражани, январда эса минус 15 – 18 даража совуқ бўлиши кузатилади. Вегетация даври 160—180 кун. Йилига ўртача 225 мм ёғин тушади. Олтинкўл туманижанубида Катта Фарғона канали, шимолтомонидан Ўорадарё, булардан ташқари туман худудидан туманлараро Коллектор - Асака ташламаси, Улуғнор канали оқиб ўтади. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ,қолган ерларда бўз тупроқ. Бахорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ,шўра ўсади. Ёввойи хайвонлар кам учрайди, судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор.
Ахолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, татар ва бошқа миллат вакиллари хам бор. 1 км2 га 607 киши тўғри келади.


Пахтаобод тумани

ПАХТАОБОД ТУМАНИ

1926 йил 29 сентябрда ташкил қилинган. 1962 йил 24 декабрда Избоскан тумани билан бирлаштирилган. 1970 йил 7 декабрда яна янгидан ташкил қилинган. Шимол ва шимолий-шарқдан Ўирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, ғарбдан Избоскан, жанубдан Андижон, шарқда (52км масофада)  Ўирғизистон Республикаси ва Жалақудуд тумани билан чегарадош. Майдони 0,29 минг км2. Ахолиси 147,3 минг киши. Туманда 1 та шахар (Пахтаобод), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўстон, Иттифоқ, Маданият, Пахтакор, Уйғур) бор. Маркази – Пахтаобод шахри.
Табиати: Туман худуди вилоятнинг шимолида Норин ва Қорадарё вохасидаги ясси теккисликда жойлашган. Релефи ғарбдан шарққа баландлаша боради. Ўртача баландлиги 260 м. Тупроқлари асосан бўз тупроқ. Дарё бўйларида ўтлоқи бўз тупроқ, ботқоқ-ўтлоқи ва ботқоқ тупроқлар тарқалган. Адирлар эфемер ва эфемероидлар, захкаш ерларда қамиш, қўға, қиёқ ўсади. Ёввоий хайвонлардан қизилқуйруқ, қумсичқон, жайра, қўшоёқ, қўрсичқон, қуён, бўри,тулки, тўнғиз, бўрсиқ, калтакесак, илон ва бошқалар, қушлардан чумчуқ, чуғурчуқ, сўфитўрғайлар бор. Туман худуди орқали Ўорадарё, Тентаксой, Майлисой оқиб ўтади. Дарё ва сой қирғоқларининг айрим жойлари харсанг тошлар билан мустахкамлашган. Ўишлоқ хўжалик экинлари Ўорадарё, Майлисойдан суғорилади. “Дўстлик” ва “Олмайдон” насос станциялари қурилгандан кейин Норин дарёсидан хам олинадиган бўлди. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,7 даража, январники минус 3,5 даража. Энг паст харорат минус 26 даража, энг юқори харорат 42 даража. Йилига ўртача 300-400 мм ёғин тушади. Ёмғир асосан қишда ва бахорда ёғади. Вегетация даври 217 кун. 
Ахолиси: асосан, ўзбеклар, шунингдек, уйғур, қирғиз, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 567 киши.   


Улуғнор тумани

УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲАҚИДА

1973 йил 26 декабрда ташкил этилган. Шимолдан Балиқчи, жанубий-шарқдан Бўз, ғарб ва шимолий-ғарбдан Наманган вилоятининг Наманган, Мингбулоқ туманлари, жанубдан Фарғона вилоятлари билан чегарадош. Майдони 0,44 минг кв. км. Ахолиси 47,3 минг киши. Улуғнор туманида 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мингбулоқ, Мингчинор, Навоий, Оқолтин) бор. Маркази Оқолтин қишлоғи. Табиати. Туман худуди текисликдан иборат. Кўчма қум тепалари кўп. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники 24-28 даража. Йилига ўртача 195-200 мм. ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун. Туман хўжаликлари Катта Андижон каналида сув олади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Ёввойи хайвонлардан эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди. Ахолиси асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 133 киши тўғри келади.


Хўжаобод туман

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲАҚИДА

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1973 йилда туман таркибидан Жалақудуқ тумани, 1992 йилда Булоқбоши тумани ажралиб  чиққан. Хўжаобод тумани шимолий-шарқдан Жалуқудуқ, шимолий-ғарбдан Андижон, ғарбдан Булоқбоши туманлари, шарқ, жануб ва жанубий-ғарбдан Ўирғизистон билан чегароадош. Майдони 0,23 минг кв. км. Ахолиси 86,6 минг кишидан зиёд. Туманда 1 та шахар (Хўжаобод), 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бирлашган, Манак, Олтин водий, Хўжаобод) бор. Маркази - Хўжаобод шахри. 
Табиати: Туман худуди Фарғона водийсининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Жанубда Помир-Олой тизмаларининг Чилустун ва Ўиртоштоғ тоғлари бор (энг баланд жойи 1457 м). Шимолий-ғарбий қисми адирлардан иборат. Ўолган қисми пасттеккислик.  Фойдали қазилмалардан нефт ва газ, охактош, шағал, харсангтошлар бор. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача харорат 13,1 даража. Июлда ўртача 26,7, энг юқори харорат 45 даража. Январнинг ўртача харорати эса  минус 3,5, энг паст харорат минус 26  даража. Йилига 300-330 мм ёғин тушади. Экинзорлар Шахрихонсой, Оқбурасой, Аравонсой, Савой ва Жанубий Фарғона каналларидан суғорилади. 5 та сув чиқариш иншооти бор. Тупроқлари, асосан, маданий воха тупроғи бўлиб, қадимда дехқончилик билан шуғулланилган. Адир этакларида оч ёки типик бўз тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қўнғирбош, шайтонкавуш, оқкурай, оқшувоқ, мингбош, қизил биюрғун, қамиш ва бошқалар ўсади. Ёввойи хайвонлардан қуён, тулки, ёвойи мушук, бўрсиқ, бўри, жайра, қўшоёқ, кўрсичқон, каламуш; қушлардан каклик, бедана, какку, чуғурчиқ, зағизғон, майна, зарғалдоқ, сўфитўрғай, жиблажибон, каптар, читтак, ўрдак, зоғча, кўкқарға, сассиқпопишак, қизилиштон, қарқуноқ, бургут, итолғи, буктарги ва бошқалар; судралувчилардан калтакесак, илон кўп. Сув хавзаларида хар хил балиқлар (лаққа, дўнгпешона, карп, қора балиқ, сазан ва бошқалар) бор.  Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек тожик, рус, татар, қирғиз, уйғур, турк, озарбайжон, корейс ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км.га 378 киши. 


Шахрихон тумани

ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲАҚИДА

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Ўарбдан Бўз, шимолдан Балиқчи, Олтинкўл, шарқдан Асака, жанубдан Фарғона вилоятининг Ўува туманлари билан чегарадош. Майдони 0,33 минг км2. Ахолиси 227,5 минг киши. Туманда 1 шахар (Шахрихон), 12 қишлоқ, фуқаролари йиғини (Абдубий, Гулистон, Назармахрам, Найнаво, Пахтаобод, Тоштепа, Чўжа, Юқори Шахрихон, Янгийўл, Ўзбекистон, Ўрта Шахрихон, Хақиқат) бор. Маркази – Шахрихон шахри.
Табиати: Туман худуди Шахрихонсойнинг кенг ёйилмасида, Ўува-Андижон адирлари билан Ўорадарё ўртасидаги текисликда жойлашган. Ўртача баландлиги 400—680 м. Текисликнинг устки қисми тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Марказий Фарғонанинг ички қисмига кириб боради. Иқлими континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январ ойининг ўртача харорати минус 2,5 даражадан минус 3,2даражагача, июлники   27°-29°. Йилига 300—350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 212-216 кун. Тупроқлари бўз, ўтлоқи ботқоқ,  ўтлоқи бўз, баъзи жойларда қумлоқ тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан ажриқ, қамиш, қиёқ, янтоқ, оқбош, итузум, семизўт, шўра, ялпиз, қирқбўғим ва ғумай ўсади. Ёввойи хайвонлардан фақат тулки, қуён учрайди холос; қушлардан олақанот, чумчуқ, қалдирғоч, бедана, қарга, лайлак, хакка, зағизғон, мусича учрайди.
Ахолиси асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, татар, қирғиз, тожик, уйғур, қорзоқ, ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 680 киши. 
Шахрихонсой - Андижон ва Фарғона вилоятларидаги магистрал канал. Кампирравот гидроузелидан бошланади. 1887 йилда қурилган.


 
 
Жами мурожаатлар: 1216 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 203 (17%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг