Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Қўрғонтепа тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа тумани

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ ҲАҚИДА 

1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Шимолий-ғарбда Жалақудуқ, жанубий-ғарбда Хўжаобод туманлари, шарқ, жанубий-шарқ ва шимолда Ўирғизистон билан чегарадош. Майдони 0,48 минг кв.км.га яқин. Ахолиси 163,5 минг киши. Туманда иккита шахар (Ўўрғонтепа, Ўорасув), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Дардоқ, Савай, Султонобод, Чимён, Қўрғонтепа) бор. Маркази – Қўрғонтепа шахри. Ўўрғонтепа тумани Андижон вилоятининг шимолий-шарқида, Фарғона ва Олой тизмаларининг этак қисмида жойлашган. Ер юзаси шарқдан (баландлииги 1000 метргача) ғарбга (500 метргача) пасайиб борувчи тоғ олди қия текислигидан ва Тошохур, Сузоқ адирларидан иборат. Иқлими континентал; ёзи иссиқ, қиши нисбатан совуқ. Ўртача харорат январда минус 2 дан минус 3 гача, июлда 26,6 даража. Йилига 250-400  мм. ёғин тушади, асосий қисми қиш ва бахор ойларида ёғади. Вегетация даври 220 кун. Туман худудидан Қорадарё ва унинг тармоқлари Шахрихонсой ва Қорағунон ариғи, жануб чегарасидан Савай канали оқиб ўтади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқи бўз тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан шўра ва бошқалар, асосан адирларда ва хайдалмаган ерларда ўсади. Ёввойи хайвонлардан бўри, тулки, жайра, шунингдек, турли хил судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сувларида балиқлар бор. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус, татар, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв.км.га 344 киши.

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ



Ҳокими: Эргашев Авазхон Якубжонович

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 223-90-64 Факс: 0 (374) 223-90-64
Манзил: 170700, Қоргонтепа тумани, Мустақиллик кўчаси, 1 уй

Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача

 EXAT: korgontepa.t@exat.uz //  e-mail: korgontepa@andijan.uz

Мурожаатлар учун: 0 (374) 223-90-64 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 723-14-65

WEB SITE: www.korgontepa.andijan.uz


 ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ  НИЗОМИ 


Охирги ўзгариш: 16/03/2017 17:49 Кўрилганлиги: 658
 
Жами мурожаатлар: 1220 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 207 (17%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Укоротить ссылку
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг