МУРОЖААТ БEРИШ ТАРТИБИ


1. Вилоят ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш хамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг « Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган «Андижон вилояти ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чикиш ва уларни қабул қилиш тартиби» асосида амалга оширилади.

2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият вилоят ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гурух раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.

3. Вилоят ҳокимлигида фуқаролар вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг котибият, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш вилоят ҳокими карори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.

4. Вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар худудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.

5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, аник истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.

6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият вилоят ҳокимлиги аппарати ишлар бошқарувчиси ҳамда умумий бўлим мудири зиммаларига юклатилади.

7. Умумий бўлим мудири вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун такдим этади. Вилоят ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён умумий бўлим мудири томонидан шахсан назорат қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик аппаратининг бўлинмалари рахбарлари номига келган мурожаатлар ҳам умумий бўлим мудири томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун вилоят ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чикиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.

8. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, кўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида муълум қилинади.

Ариза ва шикоятлар вилоят ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати вилоят ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

Вилоят ҳокимлигига қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўгрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.

9. Фуқаронинг фамилияси(исми, отасининг исми), яшаш жойи тўгрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш вилоят ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.


10. Умумий бўлим мудири ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича вилоят ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади. Таҳлилий маълумотларни вилоят ҳокимлик соати ва аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритади.

Норматив ҳужжатлар


«ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган


11. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул шахс:

Исми шарифи: Ураимов Исмоилжон Дилмуродович

Вилоят ҳокимлиги аппарати умумий бўлими бош мутахассиси

Manzil: 170131, Andijon shahri, A.Fitrat ko`chasi 239 uy, Телефон : 0 (374) 223-30-31 e-mail: qabulhona@andijan.uz



 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 204
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг