Бош саҳифа / Янгиликлар / 11 СИНФ ЎҚУВЧИСИ АВТОМАТ ТОПИБ ОЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

11 СИНФ ЎҚУВЧИСИ АВТОМАТ ТОПИБ ОЛДИ

Андижон шаҳри, Сой маҳалла фуқаролар йиғини Кўнчилик кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ дўстлар Андижон сойида чўмилаётиб, АКМ русумли жанговор қурол топиб олишди. Дастлаб уни оддий темир, деб ўйлаган Иброҳимжон Тоштемиров кейин қурол эканлигини кўриб, сувга ташлаб юборди. Одилжон Йўлдошев уни ўзи ҳунар ўрганаётган устахонага олиб келди.


Бу ердагилар инсон бошига кулфат олиб келувчи балони ёмон қўлларга тушиб қолмасидан дарҳол тегишли идораларга топшириш кераклигини тушунишди.

Ёшларга оилада, маҳаллада, мамлакатимизда кўрсатилаётган эътибор уларнинг таълим-тарбияси, юриш-туришида ўз самарасини бермоқда. Юқоридаги холат ҳам бунинг исботидир.

Андижон шаҳридаги 21-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Одилжон Йўлдошевнинг тўғри ҳаракати вилоят ҳокимининг эътиборидан четда қолмади. Унга “Ташаккурнома”, велосепед ва китоблар тўплами кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тарзда топширилди.

Топиб олинган ёки ноқонуний сақланаётган қурол-аслаҳаларни ўз вақтида ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш зарурлигини бугун фуқароларимиз тушуниб етмоқдалар. Тинчлик, осойишталик ҳукм сураётган юртимизда ўқ овозини эшитмайлик.



Киритилган вақти: 30/07/2018 16:50 Кўрилганлиги: 3110
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 113
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг