Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон Регистони
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон Регистони

Наврўзи олам тантаналари давом этаётган шукуҳли кунларда Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида қад ростлаган Регистон номи билан кўпчиликни қизиқтираётган мажмуа очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоят фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, меҳнат фахрийлари, партия фаоллари ва ёшларнинг вакиллари иштирок этдилар.








Миллийлигимизни ўзида ифода этган бу маскан ўзгача қиёфада намоён бўлди. Муҳтарам Президентимиз томонидан тарихий обидаларни асраб-авайлашга бўлган эътибор, туризимни ривожлантириш йўлидаги ҳаракатлар бу жойда ҳам миллий, ҳам замонавий архитектура талаблари асосида бунёдкорлик ишларининг амалга оширилишига сабаб бўлди. Жуда қисқа вақтда эски пастқам деворлар бузиб ташланди. Жомъе ва Девонабой масжидлари, Ўлкашунослик музейи биноси таъмирдан чиқарилди. Ўртада юксак дизайин асосида кенг майдон ташкил этилди. Энг муҳими, миллий анъаналаримизни ривожлантириш мақсадида “Ҳунармандлар маркази” ташкил этилди.

Биноларнинг кўриниши, фавворалар, гулзорлар ва йўлаклар уйғунлашиб, бир бутун санъат асари бунёд бўлди. Ўтмиш билан келажак боғланган бу маскан чин маънода вилоятимиз тарихининг кўзгусига айланди. Самарқанддаги машхур Регистон майдонидан сира қолишмайди. Беихтиёр ҳаёлан ўтмишга саёхат қилиш баробарида бугунги кун, Президентимиз томонидан бой тарихимиз ва миллийлигимизга бўлган эътибордан хурсанд бўласиз.

- Андижонимизнинг ҳар бир гўшаси обод бўлаётган бир вақтда бу жойда ҳам қурилиш ишлари бошланганда кескин ўзгариб кетишини тасаввур қилмагандик,-дейди Андижон шаҳри Гумбаз маҳалласида яшовчи фахрий қурувчи Қодиржон Абдурайимов. - XIX асрда асос солинган мажмуа катта тарихга эга. Дастлаб унинг қурилиш лойиҳаси машҳур меъмор Мусо Муҳаммедов томонидан ишлаб чиқилган. Устанинг ўғиллари Тошлонбой, Содиқжон ва шогирди Юсуфали Мусаевлар асосий яратувчилар бўлган. Мажмуага йиллар давомида ишлов берилсада ўзининг асл кўринишини йўқотмаган. Қаранг, безатилиши-ю нақшинкор деворлари ўзгача. Сўз билан ифодалай олмайман. Бундан фақат фахрланиш мумкин.

Ҳа, Жомъе мажмуасининг очилиши андижонликлар учун чин маънода байрам шодиёнасига айланди. Кекса-ю ёшнинг дилларида қувонч, шодлик. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бошчилигидаги ижодий жамоанинг концерт дастури даврага янада файз киритди. Эл севган санъаткорнинг Андижон ва Бобур хақидаги қўшиқлари янграганда тадбир иштирокчилари жўр бўлдилар. Турли-туман ранглар жилоланган тунги ёриткичлар даврага янада файз бериб, тадбир қатнашчиларининг кайфиятини кўтарди.



Киритилган вақти: 24/03/2018 21:53 Кўрилганлиги: 289
 
Жами мурожаатлар: 1257 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 244 (19%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг