Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙДАГИ ЁН-ЁНҒИНГА ҚИСҚА ТУТАШУВ САБА БЎЛГАН
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙДАГИ ЁН-ЁНҒИНГА ҚИСҚА ТУТАШУВ САБА БЎЛГАН

Жорий йилнинг 15 июнь куни эрталаб Андижон шаҳридаги 1-кичик даҳа “Ёйилма” МФЙнинг Амир Темур кўчасида жойлашган тўрт қаватли               1-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлган ва Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси сайъ-ҳаракатлари билан 09.55 да тўла бартараф этилганди. 

  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур  ёнғин  электр симининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққан. Ҳодисада  ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ. Аҳолининг уйларига ёнғин туташмаган.

Мазкур уй 1967 йилда қуриб битказилган бўлиб,  64 та хонадонда 162 нафар фуқаро истиқомат қилади. 2012 йилда уйнинг том қисми қайта таъмирланган ва тунука билан материали билан ёпилган.  2019 йил февраль ойида олди фасад қисми таъмирланган ва том ҳам бўялган. Ёнғин оқибатида 480 м.кв. том қисми ёниб кетган.

Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўйича навбатчилик қисмига соат 09.10 да келиб тушган ва зудлик билан ҳодиса жойига жами ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Биринчи машина ҳодиса жойига 09.17 да етиб борган. Ўт ўчирувчилар томонидан қуршовга олинган ёнғин соат 09.55 да бутунлай бартараф этилган. Ёнғиндан зарар етган уйга туташ ҳолда қурилган кўп қаватли уйларнинг том қисми ҳам тўла сақлаб қолинган.

 Ёнғин содир бўлган мазкур ҳуддуд ҳозирда  мутасадди раҳбарларнинг тўлиқ назоратига олинган.

 

Андижон вилояти ҳокимлиги 

               Матбуот хизмати

 


Охирги ўзгариш: 15/06/2019 16:38 Кўрилганлиги: 2696
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 112
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг