Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОН ВА ҲИНДИСТОН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ВА ҲИНДИСТОН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Шарда университети Президенти жаноб Прадип Кумар Гуптани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида туризм, фармацевтика, фан, техника ва инновациялар, ҳуқуқ ва адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми, ҳарбий таълим, илмий-техник соҳаларида, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда ҳамкорликни ривожлантиришга доир 17та ҳужжат имзоланган қайд этилди. Андижон вилояти билан Гужарат штати ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги келишувлар Бобур юрти ва Ҳиндистонни янада яқинлантиргани қайд этилди.







Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан Андижон машинасозлик институти ва Андижон давлат тиббиёт институтида Шарда Университетининг филиалларини очиш, тиббиёт институти клиникасида қўшма клиника ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан инвесторлар учун яратиладиган имтиёзлар ва шароитлар муҳокама этилди. Андижон вилояти ҳокими бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, ҳамкорликка ҳамиша тайёрлигини билдирди.

- Бизни бу ерга таклиф қилган Андижон вилояти ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди жаноб Прадип Кумар Гупта. – Икки кун мобайнида бу ерда мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишишга ҳаракат қилдим.Танишиш асносида биз томондан тиббиёт соҳасига қандай инвестиция киритиш зарурлигини билиб олдим. Келгусида ташкил этиладиган қўшма клиникамизни энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, анжомлар билан таъминлаш, шунингдек клиника ходимларини университет госпиталида амалиёт ўташлари кераклигини ҳис қилдим. Ўйлайманки, ҳамкорлик алоқалари иккала томонга ҳам манфаатли бўлади.


Киритилган вақти: 07/10/2018 17:39 Кўрилганлиги: 223
 
Жами мурожаатлар: 1327 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 235 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 62
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг