Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Балиқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Балиқчи туманига ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокидаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.


Туман ҳокими Ўткирбек Ўктамжонович Бектемиров соғлиги туфайли ишдан озод қилинган. Унинг ўрнига шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Жасурбек Одилович Абдурайимов туман ҳокими этиб тайинланди.

Жасурбек Абдурайимов 1979 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида таваллуд топган. 2000 йили Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - агроном.

У 2001 йилдан буён Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритиб келган, 2017 йилда Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.



Охирги ўзгариш: 25/05/2018 15:03 Кўрилганлиги: 5318
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 88
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг