Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ СТАВРОПОЛЬДА УММИЙ ҚИЙМАТИ 52 МИЛЛИОН ЕВРОНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ЛОЙИҲА ШАРТНОМАСИНИ ИМЗОЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ СТАВРОПОЛЬДА УММИЙ ҚИЙМАТИ 52 МИЛЛИОН ЕВРОНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ЛОЙИҲА ШАРТНОМАСИНИ ИМЗОЛАДИ

23 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасининг Ставрополь шаҳрида 21 сентябрдан иш бошлаган “АгроЮг-2018” 4-халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун расмий хизмат сафари билан ташриф буюрди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ташрифнинг илк кунида делегация вакиллари Изобильнен туманидаги “Эко-культура” агросаноат холдинг компаниясига қарашли “Солнечный дар” МЧЖ иссиқхона комплекси фаолияти билан танишдилар.

Айнан шу ерда Россия Федерациясининг энг йирик корхоналаридан ҳисобланган «Эко-культура» агросаноат холдинги ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра Андижон вилоятидаги мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳудудий логистик марказини ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳа келишувига эришилди.

Асосий мақсади Андижон вилояти ва қўшни ҳудудлардаги фермер хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ва экспорт қилиш учун замонавий, юқори технологик инфратузилмани яратиш бўлган лойиҳанинг умумий инвестиция ҳажми 52 миллион еврони, экспорт хажми 70 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида 300 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади.


Киритилган вақти: 25/09/2018 17:20 Кўрилганлиги: 3038
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 181
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг