Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

 Вилоят ҳокими ташаббуси билан 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарвалик ойлиги” деб эълон қилинган эди ва ойлик доирасида  Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида вилоятимиздаги ҳарбийларнинг оилалари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда 45 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1700 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.














Ярмаркага ташриф буюрган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоя ҳокими ўринбосари, вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Шарқий округ ҳамда вилоятмиздаги ҳарбий қисмларнинг раҳбарлари, ҳарбийлар ва уларнинг оилалари дастлаб ҳарбий қисмда ташкмл этилган кўргазма билан яқиндан танишдилар. Йиғилганлар бўш иш ўринлари ярмаркасида ҳарбийларнинг оилалари учун таклиф этилаётган ишлар кўлами ва хилма хиллиги, ойлик маошларнинг миқдори ҳақида батафсил таништирилдилар.

Шунингдек, вилоят ҳокими вилоят қўғирчоқ театрида ҳарбийлар ва уларнинг оилалари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда вилоят раҳбари ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун энг яхши шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлар экан, пайдо бўладиган муаммоларни имкон борича жойида ҳал қилиш кераклигини уқтириб ўтди. Ҳарбийлар билан ўтказилган савол-жавобларда иштирокчилардан 101 мурожаат тушди ва уларнинг аксарияти жойидаёқ ижобий ҳал этилди. 



                                                                                                                                                                               

                                                                                 Вилоят ҳокимлиги 

Матбуот хизмати бўлими

 

Охирги ўзгариш: 11/12/2018 15:35 Кўрилганлиги: 3200
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 161
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг