Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилоятида 324 таоилавий-уй боғча ташкил этиш бўйича таклифлар тушди ва бу ҳали ҳаммаси эмас....
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоятида 324 таоилавий-уй боғча ташкил этиш бўйича таклифлар тушди ва бу ҳали ҳаммаси эмас....

Андижон шҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳалари билан  танишди. 




Дастлаб хусусий мактабгача таълим муассасалари бўйича 51 та лойиҳа билан танишилди. Агар ушбу лойиҳалар амалга оширилса, вилоят миқёсида яна 5050 та болажонларда боғчаларга бориш имконияти пайдо бўлади, 874 та янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари шу куни 324 та фуқародан ўз уйларида оилавий боғчаларни ташкил этиш бўйича таклифлар тушди. Унга кўра, 7873 та болажонларни уй боғчаларига қамраб олиш режалаштирилмоқда. Энг кўп лойиҳалар таклиф этган туманлар қаторига Шаҳрихон (48 та), Избоскан (47 та) ҳамда Пахтаобод тумани(44 та) туманларини ўрнак қилиб келтириш мумкин.

Шунингдек, вилоят ҳокимига хусусий нодавлат таълим ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари лойиҳалари ҳам тақдим этилди. Тақдимотдан сўнг вилоят ҳокими ҳар бир тадбиркор билан шахсан суҳбатлашиб, уларнинг лойиҳани амалга ошириш режалари билан ўртоқлашди ҳамда муаммолари бор бўлган ташаббускорларнинг мурожаатларини жойида ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди. 



Киритилган вақти: 11/01/2019 15:02 Кўрилганлиги: 2982
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 120
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг