2017 йил 8 август куни Андижон вилоят ҳокими Абдурахмонов Шухратбек Қўшақбаевичнинг қарорига кўра, Турдиев Содиқжон Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Жалақудуқ тумани ҳокими сифатида шу кунгача Қамчиев Шухратбек Хусанович фаолият кўрсатиб келаётган эди. Турдиев Содиқжон бу лавозимга тайинланишдан олдин Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси лавозимида ишлаган.