Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда арзон ва хамёнбоп уйлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда арзон ва хамёнбоп уйлар

янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори Биринчи Президентимизнинг 2009 йилда бошланган ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини тубдан яхшилашга қаратилган ташаббусларининг узвий давоми бўлди



янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори Биринчи Президентимизнинг 2009 йилда бошланган ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини тубдан яхшилашга қаратилган ташаббусларининг узвий давоми бўлди.

2017 йилда вилоятимизнинг барча туманларида 1165 та шундай уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Жумладан:

Биринчи турдаги 24 та икки қаватли уй (жами 384 та икки хонали квартиралар). Ушбу уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар.

Тахминий қиймати – 72,5 миллион сўмдан 100,7 миллион сўмгача.

Иккинчи турдаги 506 та уй. Аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар. Ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Тахминий қиймати – 111,0 миллион сўмдан 118,7 миллион сўмгача.

Учинчи турдаги 275 та уй. 4 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган умумий майдони 115,0 квадрат метр бўлган ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар.

Тахминий қиймати – 162,0 миллион сўмдан 181,8 миллион сўмгача.

Жорий йилнинг 10 октябрида тажриба тариқасида Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчасида биринчи турдаги, яъни икки қаватли 16 квартирадан иборат иккита уй қурилиши бошланди. Уйларнинг бирини "Дозстрой" МЧЖ (раҳбари Неъматжон Отахонов), иккинчисини "Бунёд-грандсервис" МЧЖ (раҳбари Ҳикматилла Ҳамзаев) мутахассислари барпо этмоқдалар.

Бўз тумани, Охунбобоев массивида эса иккинчи турдаги, яъни 2 сотих майдони мавжуд бўлган 2 ва 3 хонали уйлар қурилмоқда. Пудрат ташкилоти – "Элита-строй" МЧЖ (раҳбари Илтифотхон Абдураҳмонова).

Агар 2009 йилда қабул қилинган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида дастлабки бадали 25 фоиздан иборат бўлса, янги дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйлар учун 15 фоизни ташкил этади.

Намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жой соҳиблари бўлишни ният қилган фуқаролар туман ҳокимликларига мурожаат қилишлари мумкин.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 17575
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 76
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг