Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ЕВРОПА УНИВЕРСИТЕТЛАРИДАН БИРИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ЕВРОПА УНИВЕРСИТЕТЛАРИДАН БИРИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

“Collegium Humanum”  Варшава Менежмент Университетида бакалавриат ва магистратура дастурларида менежмент, маркетинг, логистика, бошқарув ва психология йўналишлари бўйича таълим берилади. Халқаро миқёсдаги нодавлат хусусий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган ушбу университет бугунги кунда Украина, Белоруссия ва Польша Республикасининг бир қатор шаҳарларида ўз филиалларига эга.







Андижон вилояти ҳокими  мазкур университет ректори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида делегеция тарафидан Андижонда ушбу таълим муассасаси филиалини очиш,  профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва талабалар алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, келгуси музокаралар давомида илғор тажрибани ўзлаштириш, янги амалий билим ва бошқарув кўникмаларига эга бўлиш мақсадида талабаларнинг Польшадаги тегишли йирик компанияларда стажировка ўташи масалалари муҳокама қилинди.

Киритилган вақти: 22/07/2019 19:56 Кўрилганлиги: 322
 
Жами мурожаатлар: 1359 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 267 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг