Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда гўштнинг нархи қанча?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда гўштнинг нархи қанча?

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида турли соҳа вакиллари билан учрашиб, тараққиётнинг иккинчи босқичида олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиняпти.

Ана шундай учрашувлардан бири "Боғи Бобур" дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тадбирда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нархи асоссиз кўтарилаётганлиги муҳокама қилинди. Йиғилишга соҳага алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар таклиф этилди.

Айни кунларда вилоят ҳудудида бир килограмм гўштнинг нархи 34 минг сўмга кўтарилганлиги айтилди. Асоссиз равишда нарх белгилаш аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганлигига эътибор қаратилди. Вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мутасаддилар чора кўрмаётганлиги танқид остига олинди.

Жараённи таҳлил қилиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Унга кўра, бир килограмм гўштнинг энг мақбул нархи аниқланди.

Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди.


Киритилган вақти: 18/07/2017 17:29 Кўрилганлиги: 4313
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 103
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг