Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ХИНДИСТОННИНГ ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ХИНДИСТОННИНГ ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

Андижон шаҳрида Ҳиндистоннинг Шарда университети филиали ташкил этилади.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Шарда университети Президенти, профессор Прадип Кумар Гупта ҳамда халқаро алоқалар ва лойиҳалар бўйича вице-президенти Ашок ДарянинАндижонга ташриф буюрдилар.







Шу куни юқори мартабали меҳмонлар Андижон машинасозлик институтида бўлишиб, у ерда талабалар учун яратилган шароитлар, имкониятлар билан танишдилар. Шунданг сўнг Шарда Университети Президенти Прадип Кумар ва Андижон машинасозлик институти ректори Ўқтам Саломов ўртасида келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа муҳокамаси ўтказилди.

Музокаралар якунига кўра 7 октябрь куни олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама келишув имзоланди. Унга асосан Андижон машинасозлик институти қошида Шарда университети филиали ташкил этилади. Келгуси йилдан амалга оширилиши белгиланган лойиҳа доирасида ҳар йили учта ахборот коммуникацион, механика ва машинасозлик технологиялари таълим йўналишлари бўйича 1000 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Маълумот учун, Шарда университети Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда 55 мамлакатдан келган 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олаётган билим даргоҳига 2009 йилда Прадип Кумар Гупта томонидан асос солинган.


Киритилган вақти: 06/10/2018 18:55 Кўрилганлиги: 3853
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 114
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг