Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА МАШҲУР БРЕНДЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА МАШҲУР БРЕНДЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

“Al Ashar Knitwear” компанияси Покистоннинг текстиль соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири. Асосий маҳсулотларини Буюк Британия ҳамда АҚШга экспорт қилувчи ушбу компания 20 йилдирки ўзининг тайёр кийим маҳсулотлари билан харидорлар орасида ишонч қозониб улгурган. Компания бошқарувчи Насир Адил ҳам вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан бўлиб ўтган учрашувда вилоятимизнинг тесктиль ва трикотаж ишлаб чиқариш салоҳиятига юқори баҳо берди ҳамда ушбу соҳалар бўйича инвестиция киритиш истагини билдирди. 






Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида фаолият кўрсатувчи “Грин Фючер” компанияси раиси Кашиф Муҳаммад ҳам вилоят ҳокими билан қурилиш соҳалари бўйича музокаралар олиб борди. Мазкур компания Дубайда ташкил топган бўлиб, асосан  замонавий дизайндаги бинолар қуриш, кўчмас мулклар савдоси, ижарага бериш ҳамда уларни бошқариш билан шуғулланиб келади.

Учрашув якунида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов  инвесторлар билан вилоятимизга инвестиция киритиш, соҳалар бўйича дунё тажрибаларини қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспорти юзасидан Меморандумлар имзолади.

 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати



Киритилган вақти: 29/01/2019 15:44 Кўрилганлиги: 2930
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 85
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг