Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ЎЗБЕКИСТОН – ҲИНДИСТОН ЭРКИН ФАРМАЦЕВТИКА ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ЎЗБЕКИСТОН – ҲИНДИСТОН ЭРКИН ФАРМАЦЕВТИКА ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари давомида  “Жўшқин Гужарат – 2019” халқаро инвестиция саммитида Марказий Осиё мамлакатларидан бош меҳмон, шунингдек, Гужаратда бўлиб ўтадиган йирик инвестиция форумида Ҳиндистон ҳамкори сифатида иштирок этиши кутилмоқда. 




Гужарат фармацевтика саноати маркази ҳисобланади ва бу ерда етакчи фирмалар фаолият юритади. Компанияларимиз савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш имконига эга бўлиши учун Ўзбекистон билан Африка мамлакатларини таклиф этганмиз, – деди Гужарат бош котиби, доктор Ж.Н.Сингх. – Фармацевтика тармоғига инвестицияларни жалб қилиш учун Андижон вилоятида Ўзбекистон – Ҳиндистон эркин фармацевтика зонаси ташкил этилмоқда, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг ўтган йилги давлат ташрифи давомида имзоланган 17 та битимдан биридир. 

 

Ўзбекистонда 30 йиллик муддатда фойдаланиш ва бу муддатни узайтириш имконияти тақдим этилган 18 та эркин иқтисодий зона ташкил этилган. Улардан еттитаси фармацевтика соҳасида фаолият юритади. Ана шулардан бири Андижон вилоятида ташкил этилади.

 

Саммит очилгандан сўнг Бош вазир Нарендра Моди томонидан Ўзбекистон бўйича семинар ўтказилади ва унда Андижондаги Ўзбекистон – Ҳиндистон эркин фармацевтика зонасига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Андижон ва Гужарат ўзаро ҳамкорликни семинар давомида имзоланадиган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида ривожлантиради.  Ўзбекистон Президентининг ўтган йилги ташрифидан сўнг “Жўшқин Гужарат” саммити Ҳиндистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг икки томонлама бизнес ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари амалиётга татбиқ этилаётган илк майдонча бўлди. 

 

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун фармацевтика соҳасига оид 15 нафар компанияларнинг раҳбарлари билан музокаралар олиб борди.  



Охирги ўзгариш: 18/01/2019 16:16 Кўрилганлиги: 2897
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг