Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА WEB-ДАСТУРЛАШ, WEB-ДИЗАЙН, WEB-ГРАФИКА УСТАЛАРИ ТАЙЁРЛАНАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА WEB-ДАСТУРЛАШ, WEB-ДИЗАЙН, WEB-ГРАФИКА УСТАЛАРИ ТАЙЁРЛАНАДИ

Президент илгари сурган бешта ташаббуснинг учинчи йўналиши — аҳоли ва ёшларни компютер технологиялари ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланишга ўргатиш ишлари давом эттирилмоқда. 15 май куни Андижон шаҳрида ҳам Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов қатнашди. Расмий лента қирқилгач, марказга ташриф буюрганлар машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналарида яратилган шароитлар билан танишишди. Ёшларни дастурлаш, веб-дизайн, киберспорт сингари йўналишлар бўйича ўқитишга ихтисослашган марказда дастурлаш бўйича ўқув қўлланмалари, китоблар жой олган кичик жавон ҳам ташкил этилган.

Эътиборлиси, вилоят ҳокимлиги, тадбиркорлар ушбу ўқув марказига катта қизиқиш билдиришмоқда. Тадбиркорлардан шундай марказларни туманларда ҳам очиш таклифлари тушмоқда. Вилоят ҳокими эса технопарк ташкил этиш юзасидан вазирликка таклиф билан чиққан, 50 нафар ёшни Беларус ёки Ҳиндистонда ўқитиш, киберспорт бўйича вилоят ҳокими кубогини ўтказиш ташаббусини билдирган.

— Албатта, бу таклифлар бизни қувонтиради, — деди АКТ вазири Шуҳрат Содиқов. —  Тадбиркорлар таклифини, вилоят ҳокимлиги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Шу ўринда ёшларни ўқитиш учун ўзимизнинг ТАТУда очилган Беларус — Ўзбекистон қўшма факультети, яқинда фаолиятини бошлайдиган Ҳиндистоннинг Амити университети имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак. Киберспорт бўйича ўйинларни дастлаб туманлар миқёсида ўтказиш лозим, сўнгра вилоят турнири ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ёшларимиз, умуман, юртдошларимизни дастурлашга ўргатсак, уларга бу йўналишда замонавий билим бера олсак, улар ҳаётда ўз ўринларини топишса, шу орқали даромадли бўлишса, мақсадимизга эришган бўламиз.









Охирги ўзгариш: 17/05/2019 14:23 Кўрилганлиги: 2934
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 188
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг