Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНГА АҚШ ЭЛЧИСИ ТАШРИФ БУЮРДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНГА АҚШ ЭЛЧИСИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм бошчилигидаги делегация Андижон вилоятига ташриф буюрди. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида АҚШ элчихонаси вакиллари билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг учрашуви бўлиб ўтди. 




Учрашув  давомида Ўзбекистон ва АҚШ давлати ўртасидаги  икки томонлама алоқаларнинг самараси Андижон вилоятида ҳам ўз аксини топиб бораётгани ҳақида сўз борди. Дэниел Розенблюм вилоятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кўлами, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Вилоят раҳбари ўз сўзи давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотлар самараси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Биргина мисол сифатида, қўшни Қирғизистон билан чегараларнинг очилгани, халқимизнинг юз йиллик борди-келдилари учун кенг шароитлар яратилгани ҳамда ўтган давр мобайнида 300 млн. АҚШ доллари миқдоридан кўпроқ товар айланмаси бўлганлиги ҳақида маълумот берди.

Дэниел Розенблюм ҳам ўз навбатида вилоятимиздаги ўзгаришларни ўз кўзи билан кўрганлигидан мамнун эканлигини эътироф этди. Шунингдек, юртимизда бошланган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни имкон қадар кўпроқ қўллаб-қувватлашини, АҚШ компаниялари Ўзбекистонда, шу жумладан Андижонда ҳам фойдали инвестиция киритишдаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланишларини исташлигини, келгусида икки давлатлар ўртасидаги барча жабҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкам бўлишига тилак билдирди.

Дэниел Розенблюмнинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.    

 

                                                                                  Вилоят ҳокимлиги  Ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 25/07/2019 17:36 Кўрилганлиги: 477
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 119
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг