Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонлик асаларичилар ўтган йилдагидан 300 тонна кўп асал етиштиришди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонлик асаларичилар ўтган йилдагидан 300 тонна кўп асал етиштиришди

Андижон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Асал байрами”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 40 нафар асаларичилар ўзининг 17 турдаги асал маҳсулотини намойиш этяпти.


“Бугунги кунда 700 нафар асаларичилар уюшмамизга аъзо бўлган. Улар шу йилнинг ўзида 32 минг 480 та асалари оиласидан 2160 тонна асал олдилар.Бу ўтган йилгига нисбатан салкам 300 тонна кўп демакдир. Бунда “Алоқабанк” АТБ вилоят бўлими томонидан йўналтирилган кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этди. Мазкур молия муассасаси томонидан ажратилган 1 миллиард 350 миллион сўм миқдоридаги кредит эвазига асалари парваришида инновацион усуллардан фойдаланилди”, - дейди асаларичилик уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Содиқжон Мўминов.

Маълумот учун, бугунги кунда Андижонда 1475 та фермер ва деҳқон хўжаликлари асаларичилик билан шуғулланмоқда

                                                                                                                                                             

                                                                                                                                                Саминжон Ҳусанов



Киритилган вақти: 20/11/2018 15:55 Кўрилганлиги: 3298
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 128
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг