Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНЛИК ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ СОҲИБАЛАРИ бешта ташаббус бўйича тарғибот ишлари олиб боришади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНЛИК ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ СОҲИБАЛАРИ бешта ташаббус бўйича тарғибот ишлари олиб боришади

Жорий йилдан бошлаб вилоятимиздан етишиб чиққан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари энг чекка ҳудудлардаги шаҳарча ва қишлоқларга бориб, ўз йўналиши бўйича учрашувлар ва мастер-класслар ўтказиб, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича тарғибот ишларини олиб боришади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганлининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган қизлар форумида билдирди, дея хабар бермоқда форумда иштирок этган “Аuz.uz” мухбири.

Тадбирда шу кунга қадар андижонлик 24 нафар қиз мукофот соҳибасига айлангани, бироқ уларнинг фаолияти умуман талабга жавоб бермаётганлиги, давлат раҳбари берган ишончни оқлашга интилмаётганлиги таъкидланди. Шундан сўнг қизлар томонидан беш муҳим ташаббус бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

- Ҳақиқатдан ҳам бугунги ислоҳотларга бефарқмаслигимизниамалий ишларимиз билан кўрсатишимиз зарур,- дейди Зулфия номидаги давлат мукофотининг 2008 йилдаги совриндори, Жалақудуқ туманидаги 17-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати бошланғич ташкилоти етакчиси Р. Рустамова. - Бугунги форумда вилоят раҳбари томонидан қайд этилган масалалар бўйича ўзимизга тегишли хулоса чиқариб, бундан кейин унга бор эътиборимизни қаратишга, лойиҳа ва ташаббусларимиз билан ўз хиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз.

Ўз истеъдоди ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ибрат бўлаётган фаол ўқувчи-талаба қизлар иштирок этган форумда мукофот соҳибалари томонидан тайёрланган маданий дастур намойиш этилди.


Киритилган вақти: 10/06/2019 19:36 Кўрилганлиги: 424
 
Жами мурожаатлар: 1357 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 265 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 74
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг