Бош саҳифа / Янгиликлар / «Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!»: Гўзалликка ошно асакаликлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!»: Гўзалликка ошно асакаликлар

Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!” кўрик-танловига бу йил асакаликлар астойдил тайёргарлик кўрдилар. Эрта баҳордан ҳар бир кўча ва хонадон, маҳалла гузарларини обод қилишга киришилди. Меҳнат жамоаларида яратувчилик доимий ишга айланди.


Кўрик-танловнинг туман босқичи доирасида ташкил этилган тадбирлар туман аҳлини янгиликка интилиб яшаётгани, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ўз ижросини топаётгани, истиқлол берган имкониятлардан фойдаланиб эришилаётган ютуқлар, пировардида бугуни кечаги кунидан фаровон бўлаётгани, эртаси бугуниданда гўзал бўлишини кўрсатмоқда.


Спорт-гўзаллик асоси демакдир. Бугун туманнинг ёшу кексаси буни юракдан хис этмоқда. Буни Эргашобод маҳалласидаги 2-тип спорт мажмуасида уюшмаган ёшлар иштирокида ташкил этилган спорт мусобақалари, Муқумий МФЙдаги марафон ва янги спорт майдонининг очилиши, мактаблардаги беллашувлар, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг спортга ошнолиги яққол кўрсатиб турибди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Муқумий маҳалласидаги спорт тадбирларига ташриф буюрган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асакада қиличбозлик ва қўл жангининг ривожлангани, республика ва халқаро мусобақалар чемпионлари етишиб чиқаётганини таъкидлади.

Шу куни ҳакамлар ҳайъати “Обод турмуш тарзи” МЧЖ томонидан ташкил этилган мевани қайта ишлаш корхонаси, Эргашобод оилавий поликлиникаси, “Элегант” ва “Караван” савдо мажмуаларини фойдаланишга топшириш тантаналарида ҳам иштирок этдилар. Бу ўз ўзидан туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатади.




Жойлардаги байрам тантаналарига Асаканинг фахри, эл суйган санъаткор Шерали Жўраевнинг иштироки янада файз киритди. Жонли ижродаги қўшиқлар кўнгилларга қувонч улашди.



Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова ва Асака туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Иномжон Мамадалиевлар жойлардаги тантаналарда сўз олар экан, юқоридаги каби яратувчилик ишлари учун миннатдорликларини билдирдилар.

Гулистон маҳалласидаги Мамадали ота дафн этиш жойида туман ҳокимлиги ва хомийлар кўмагида катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бундан маҳалла аҳли хурсанд.

Оилавий тадбиркорлар Хабибулло Мамазулунов ва Исломбек Қўшбўтаевларнинг иш фаолияти. Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежидаги таълим-тарбия ишлари, Кужган маҳалласида ташкил этилган кутубхона, 36-мактабгача таълим муассасасида 10 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун ташкил этилган хатна тўйи ҳам кўпчиликка манзур бўлди. Буларнинг барчаси юқорида айтганимиздек, Асаканинг эртаси бугуниданда фаровон бўлишидан дарак.



Эрта тонгда бошланган байрам тантаналари Истирохат боғидаги гуллар кўргазмаси ва концерт дастурида давом этди. “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остидаги тантаналар қишлоқ ва маҳаллардаги мустақиллик шодиёналарига уланмоқда.


Киритилган вақти: 26/07/2017 09:22 Кўрилганлиги: 3876
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 148
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг