Бош саҳифа / Янгиликлар / Хонободликлар қиш мавсумига тайёр!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хонободликлар қиш мавсумига тайёр!

Андижон вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уй-жойларни қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш бўйича йўналиш жадвалига асосан 29 октябрь кун тартибидаги вилоят раҳбарининг учинчи учрашуви Хонобод шаҳрида бўлди.

Вилоят раҳбари кўп қаватли уйларнинг мавсумга қай даражада тайёр эканлигини кўздан кечириб, шаҳар аҳолисининг мурожаатларини тинглади. Шунингдек, мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар якунлари бўйича мутахассисларнинг ҳисоботларини эшитди.

Хонобод шаҳрида 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, аҳоли сони 41 580 нафардан иборат бўлиб, шундан, 5 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жами 87 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Ушбу уйларда 3050 та хонадонда 12 200 та аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.



Вилоят ҳокимининг 6 октябрь кунги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича берилган топшириқлари асосида вилоят ишчи гуруҳи томонидан Хонобод шаҳрида аниқланган камчиликлар:

  • Ўрганиш давомида “Мустақиллик”, “Фитрат”, “Истиқлол”, “Анхор”, “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 2 та (Обод ва Хонобод кўчасидаги 123,159) уйларнинг том қисми таъмир талаблиги, 12 та жумладан (141,137,142,160,) кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларининг соябонларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши, 50,56 кўп қаватли уйнинг 4 та темир эшиклари йўқлиги, жами 35 та кириш йўлакларига ёритиш чироқлари ўрнатиш кераклиги, 40 дона фрамуга ойналари мавжуд эмаслиги, 4 та кўп қаватли уйнинг ер тўла қисми таъмир талаб ҳолатда эканлиги, 3 та уйнинг оқава тармоқларини таъмир талаб ҳолатда эканлиги, 13 та кўп қаватли уйларнинг табиий газ таъминотида муаммолар борлиги, 3 та кўп қаватли уйнинг олди томонида болалар майдонларини қуриш кераклиги аниқланди.



Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этиш чоралари олиб борилди.

Жумладан:

  • “Хонобод Улуғбек юлдузи” ХУЖМШ га қарашли 137,141 уйларнинг 6 та кириш йўлаги, “Фароғат орзу умиди” ХУЖМШга қарашли 142, 160 уйларнинг 6 та кириш йўлакларидаги жами 12 та соябонларини таъмирлаш ишлари олиб борилди, 12 та кўп қаватли уйнинг 35 та кириш йўлакларига ёритиш чироқлари ўрнатилди. 16 та кўп қаватли уйнинг 40 та кириш йўлакларига фрамуга ойналари ўрнатилди;
  • 4 та кўп қаватли уй(Фароғат кўчаси 116, 117 А, Обод кўчаси 1 уй, Хонобод кўчасидаги 133уй)ларнинг ертўла қисмлари ДСЭНМ томонидан санитар тозалов ишлари олиб борилди.
  • 3 та уйнинг жумладан Обод кўчасидаги 155, 134 А уйлар, Хонобод кўчасидаги 133 кўп қаватли уйларнинг оқава тармоқлари таъмирланди.
  • Табиий газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан шаҳар газ таъминоти ходимлари аҳолига тушунтириш ишлари олиб бориб, табиий газ трубалари бўялди, ички қисмлари тозаланди.



Вилоят ҳокимининг ташрифи давомида 2 та кўп қаватли уйнинг таъмир талаб ҳолатда эканлиги аниқланди. “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини Обод кўчасидаги 159, “Анхор” МФЙ Хонобод кўчасидаги 123 кўп қаватли уйларнинг мукаммал таъмирлаш ишлари учун “Тўғон таъмир” МЧЖ бириктирилиб, уйларни том, фасад, кириш йўлаклари, ёритиш чироқлари, ер тўла қисмидаги муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланди.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 29/10/2019 23:48 Кўрилганлиги: 2925
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 127
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг