Бош саҳифа / Янгиликлар / Анчадан буён фойдаланилмай турган корхона ўрнида янги иш ўринлари яратилмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Анчадан буён фойдаланилмай турган корхона ўрнида янги иш ўринлари яратилмоқда

Мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитларни яратиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчасида жойлашган собиқ ип йигирув корхонаси ҳудудида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув давомида ҳам айнан бўш бинолардан унумли фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш асносида юртдошларимиз турмуш тарзи, фаровонлигини ошириш борасидаги фикрларини билдирди.






Айтиш жоизки, мазкур жойдаги 208 гектар, бино-иншоотларининг майдони 7,5 минг метр квадратга тенг бўлган ҳудуд анча йиллардан буён фойдаланилмай келинаётганди. Шу боис вилоят ҳокими бўш бино ва ер майдонларига эҳтиёжи бўлган ишбилармонларнинг лойиҳаларини кўриб чиқди ва асосий эътибор қисқа муддатда ҳудудни обод қилиб, ишлаб чиқариш корхонасини бунёд этишга қаратилиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.



Шу тариқа вилоят иқтисодиётини юксалтириш билан бирга фуқароларимизни иш билан таъминлаб, оилалар бюджетига қўшимча даромад келтиришга эришилади. Айнан шу тариқа халқимизнинг ҳаётдан рози, мамнун бўлиб яшаши таъминланади. Вилоят раҳбари ўз навбатида ушбу ҳудудда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда асосий эътиборни айнан шу жиҳатларга қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. 


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 02/11/2019 19:08 Кўрилганлиги: 2434
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 80
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг