Бош саҳифа / Янгиликлар / "Аризамизга Асака туман ҳокими чизиб юборди!"
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

"Аризамизга Асака туман ҳокими чизиб юборди!"

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизни ҳаётидан рози қилиш, турмуш фаровонлигини оширишдир. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати қошида “Ишонч телефони” ташкил этилган бўлиб, мурожаатларни қабул қилиш ва манзилли ҳал этиш тизими йўлга қўйилган. 

Бугун ана шундай мурожаатлардан бири Асака туманидан билдирилди. Асака туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг бизга билдиришича “тумандаги 25-умумтаълим мактабида 4 дона ўқув биноси мавжуд. 2011 йилда 10-11-синфлар тугатилганидан сўнг 1 та бино бўш тургани сабабли янги ташкил этилган “Автомактаб”га фойдаланиш учун берилган. Президент қорори билан 10-11-синфлар қайта тузилгани туфайли ўқув биноси етишмовчилиги сабабли, вилоят ҳокими билан учрашувда мактабда таҳсил олувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ушбу муаммони кўтарганимизда, вилоят раҳбари бинони кайтариб бериш юзасидан топшириқ берганди. 

Ушбу топшириққа асосан Асака тумани ҳокимига ариза билан мурожаат қилдик, лекин туман ҳокими аризага чизиб ташлаганини туман ҳокимлигининг масъул шахси айтиб ўтди. Кўтарилган масалани ижобий кўриб беришингизни сўраймиз” – деб мурожаатини якунлади. 

Мазкур мурожаат юзасидан вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Асака тумани ҳокимлигининг умумий бўлими мудири Улуғбек Қурбонов билан боғландик. Мурожаатчининг мактаб борасидаги фикрлари тўғрилигини тасдиқлаб, аммо вазиятга бошқача тус берилганини таъкидлади. Билдирилган мурожаат юзасидан ариза қабул қилинганлигини, аризага туман ҳокимининг резолюцияси туширилганини мурожаатчилар “аризага чизиб ташлади” мазмунида талқин қилишганини айтиб ўтди.  

Мурожаат қонун талаблари асосида ўрганилаётганлиги, мактаб биносини эгаллаб турган “Автомактаб”ни кўчириш юзасидан Асака туманининг бўш бино-иншоотлари аниқланаётганлиги маълум бўлди. 

Асака туман ҳокимлиги Матбуот хизматидан ушбу мурожаатга расмиий муносабат билдиришларини кутиб қоламиз.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 06/11/2019 13:09 Кўрилганлиги: 3191
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 57
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг