Бош саҳифа / Янгиликлар / Мурожаатга муносабат
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мурожаатга муносабат

Хабарингиз бор, вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига келиб тушган мурожаат юзасидан кеча Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва шаҳар ҳокимлиги сектор раҳбарлари, мутахассислари маҳалла аҳолиси билан учрашиб, муаммолар ўрганилиб, Ишчилар кўчасидаги муаммолар бартараф этиш ишлари бошланган эди. Кечанинг ўзида маҳаллага суюлтирилган газ балонлари олиб келиниб тарқатилди.

Электр симёғочлар бетон таянчларга алмаштирилишга тайёрланмоқда. Кўчадан ўтган ариқлар тозаланмоқда. Бугун маҳалла аҳолиси билан бевосита мулоқот қилиш, олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ишчилар маҳалласига келди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди, уларни муаммоларини тинглади.



Вилоят раҳбари нафақат Ишчилар кўчаси балки, ушбу маҳалладаги барча кўчаларни ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди. Аҳоли вакилларини мурожаатлари, таклифларини барчасини тинглашга тайёр эканлигини билдирди. Фуқаролар ҳам ўз навбатида кўчаларни тозалиги ва ободлиги учун ўзлари ҳам масъул эканликларини айтиб, эътибор учун вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Киритилган вақти: 06/11/2019 13:25 Кўрилганлиги: 71
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 110
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг