Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда 9 ой натижаларига кўра 21677 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда 9 ой натижаларига кўра 21677 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди

2019 йилнинг 9 ойида вилоят бўйича  21 минг 677 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 1 минг 317 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг бандлиги алоҳида дастур асосида ташкил этилди. 1 минг 729 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди ва улар томонидан 4 минг 425 та иш ўринлари яратилди.

   Тижорат банклари томонидан эса 2 минг 123 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик учун 144 млрд. 284 млн. сўм кредитлар берилди. Шунингдек, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 405 нафар хотин-қизларга 10 млрд. 018 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. 




   Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов раислигида Андижон вилоятининг чекка ҳамда инфратузилма яхши ривожланмаган ҳудудларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, жойларда ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролар, хусусан хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ўз таклифларини билдирган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.



Учрашувда вилоятдаги масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлари қатнашди. 81 нафар фуқаролар 3 млрд. 860 млн. сўм қийматига эга бўлган лойиҳаларини тақдим этдилар. Ушбу лойиҳалар асосида тикувчилик, ўқув маркази, аёллар гўзаллик салони, спорт-соғломлаштириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этишларига кўмаклашадиган кўнгилочар дам олиш масканлари ташкил этиш ҳисобига хотин-қизлар учун 846 та янги иш ўринлари яратиш имконияти ҳисоб-китоб қилинди. Тадбирда лойиҳа ташаббускорларининг ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш учун талаб қилинаётган эҳтиёж, талаб ва фикрлари ўрганилди. Амалга ошириш зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.



   Ҳар бир тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ва кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга ўз истакларига кўра вилоятдаги тижорат банклари ҳамда масъуллар бириктириб берилди.




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 07/11/2019 17:52 Кўрилганлиги: 69
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 109
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг