Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилояти ҳокими Россиялик енгил-саноатчиларни қабул қилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокими Россиялик енгил-саноатчиларни қабул қилди

Андижонда жорий йилнинг 19-20 октябр кунлари ўтказилган "OPEN ANDIJAN 2019" биринчи халқаро инвестицион форумида иштирок этган Россиялик инвесторлар билан учрашди.


Андижонда жорий йилнинг 19-20 октябр кунлари ўтказилган "OPEN ANDIJAN 2019"  биринчи халқаро инвестицион форумида иштирок этган Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги  "Mua tex" компанияси вакиллари вилоят раҳбари билан бўлган учрашувда форумда Андижон ҳақида жуда катта таассурот олганликларини, Андижондаги қулай инфра тузилма уларга мақул келганлигини ҳамда Андижонда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, Хўжаобод туманининг Мундуз қишлоғида фаолияти тўхтаб турган текстил корхонаси ўрнида бошланишига тўқимачилик соҳасида янги чет эл корхонасини ишга туширишга қарор қилганликларини таъкидладилар.



Кейинчалик корхона қошида бўёқ ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Корхона иш бошлаши билан 100 нафар фуқароларимиз иш билан таъминланади. Тадбиркорларнинг таъкидлашича, 2 йил ичида яна 400 киши кафолатли иш ўрини билан таъминланади.



 Шу кунга қадар "Mua tex" компаниясининг қўшни Қирғизистон Республикасида "Гулиани текс" компанияси, Наманган шаҳрида "Дильрабо" қўшма корхонаси фаолият олиб бормоқда.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram




Охирги ўзгариш: 08/11/2019 18:48 Кўрилганлиги: 99
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 111
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг