Бош саҳифа / Янгиликлар / Давлат ҳар бир тадбиркорнинг ҳимоячиси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Давлат ҳар бир тадбиркорнинг ҳимоячиси

Кичик бизнесни ривожлантириш юзасидан давлат ташкилотлари зиммасига янги-янги вазифалар юкланиб, соҳага эътибор ортаётганидан хабарингиз бор.

Шу йил 7 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя илгари сурилиб, мазкур йўналишдаги аниқ вазифалар белгилаб берилдики, айни жиҳатлар пировардида иқтисодиётни мустаҳкамлашга, одамлар турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қилади.
Ўз навбатида Президент топшириғига кўра, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам соҳанинг этагидан тутган барча юртдошларимизга мурожаат қилиб, “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган эзгу ғоя остида тадбиркорларни қийнаётган турли муаммоларни бартараф этишга тайёр эканлигини билдирди.




Хўш, давлат раҳбари томонидан назарда тутилаётган масалалар қуйи тизимда қандай ижросини топмоқда? Андижон вилояти ҳокимлигида дахлдор идоралар мутасаддилари, ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғинда мана шу жиҳатлар таҳлил қилинди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев қайд этганидек, масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг дардини эшитиб, муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоятда ҳар ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунларида “Тадбиркорлик куни” ўтказиб келинмоқда.
Кўрилаётган чора-тадбир

лар натижаси ўлароқ, вилоятда ўтган давр мобайнида 5 минг 248 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди ҳамда
21 минг 732 та доимий иш ўрни вужудга келди.
Албатта, ютуқлар билан бир қаторда қатор муаммолар ҳам мавжуд. Айтайлик, бугунги кунда вилоятда 27 минг 890 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган бўлса, улар таркибидаги 11 минг 814 та юридик шахс фаолиятини тўхтатган. Уларга алоҳида эътибор, муаммоларни бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли 1 минг 711 тасининг фаолияти тикланди.




Яна бир жиҳат. Ўтган йилдан бошлаб бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилиб, бунда тадбиркор учун ўзи хоҳлаган жойни бемалол сотиб олиш имконияти яратилган. Дастурга вилоят бўйича 2 минг 135 та, яъни умумий майдони 93 гектарга тенг бўш ер участкалари киритилган. Киритилган ер участкаларидан 738 таси (28,9 гектар) “E-ижро аукцион” ягона электрон савдо майдончасига чиқарилиб, шундан 541 таси (20,5 гектар) аукцион орқали сотилди. Айни пайтда 197 та (8,4 гектар) ер майдонлари сотувда турибди.
Йиғилишда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино-иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича илгари хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказиш, янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича 9 та қўшимча ер ажратиш режаси, ҳудудий инвестиция дастури бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида ҳам атрофлича маълумот берилди.




Таъкидланганидек, эндиликда тадбиркорлик субъектлари сонига эмас, сифатига ва доимий ишлашига эътибор қаратилади. Шунингдек, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини учта – “Яхши”, “Ўрта” ва “Ёрдамга муҳтож” тоифаларига ажратилиб, “Ёрдамга муҳтож”ларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг барқарор фаолиятига кўмаклашилади.
Йиғилишда Марказий банк, вилоят давлат солиқ бошқармалари, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда Давлат активларини бошқариш бошқармалари мутасаддилари кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз олиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 16/11/2019 15:52 Кўрилганлиги: 2795
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 170
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг