Бош саҳифа / Янгиликлар / Хонободда “Хан” электромобиллари ишлаб чиқарилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хонободда “Хан” электромобиллари ишлаб чиқарилади

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармасида хорижлик сармоядорларни қабул қилди.

“Хонобод Кю Би Коин” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари вилоятимизда турли русумдаги электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Вилоят раҳбари хорижлик сармоядорлар билан суҳбат давомида ушбу лойиҳани тўлалигича қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга белгиланган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш борасида тушунчалар берди. Айни чоғда корхона Андижонда фаолият бошлаганидан сўнг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳақида сўз юритди. Вилоят ҳокими бугунги кунда бутун жаҳонда электромобиллар оммалашиб бораётгани ва айнан ушбу истиқболли лойиҳа замонавий, тежамкор ва энг асосийси, атроф-муҳитга зиён етказмайдиган транспорт воситаларининг вилоятимиз йўллари бўйлаб ҳаракатланишига замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, қувватини бир марта тиклаганидан сўнг 100-150 километр масофани босиб ўтиш имкониятига эга бўлган енгил ва юк автомобиллари, электробус, мотоцикл ва махсус техникалар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шу билан бирга вилоят ҳокими ички ишлар идоралари ходимларига мўлжалланган махсус машинани Андижон шаҳри шароитида синовдан ўтказиш борасида топшириқ берди. Синов давомида аниқланган камчиликларни бартараф этилганидан кейин эса мана шундай ихчам, замонавий кўринишдаги махсус машиналар ҳудудларнинг осойишталигини сақлашга муносиб ҳисса қўшади. 

“Хан” русумидаги электромобиллар ажойиб техник характеристика, замонавий қиёфага эга. Табиийки, бундай автомобиллар бензин ёки дизель ёнилғисига эҳтиёж сезмайди. Қолаверса, оддий уй шароитида қувватлантириш ҳам жуда осондир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, вилоят раҳбари айнан шундай илғор, инновацион лойиҳаларни вилоятимизда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса халқимизнинг замон билан биргаликда қадам ташлаб, аҳолининг турмуш тарзи ва фаровонлигини ошишига хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 01/11/2019 16:57 Кўрилганлиги: 3627
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг